Қоронғи режим
Image
Logo

МАЗҲАБСИЗЛИК ВА УНИНГ ОҚИБАТЛАРИ.

МАЗҲАБСИЗЛИК ВА УНИНГ ОҚИБАТЛАРИ.

   Бугунги кунда турли гуруҳлар тарафидан мазҳабларни инкор қилиш холатлари учраб турибди. Улар мазҳабсизлик ғоясини илгари суриб, асосий мақсадлари асрлар давомида амал қилиниб келинаётган мазҳабларни инкор қилишдан иборат. Мазхабсизлик ғояси деярли 12 асрдан ортик вакт мобайнида яшаган минглаб уламоларнинг бутун умрларин давомида олган илмлари ва қолдирган меросларини, ёзган асарларини бекорга чикаради. Шу билан бирга асрлар давомида амал қилиниб келинаётган анъаналар нотўғри, уларга амал килган мусулмонлар эса адашган экан деган xулосага чиқазиб. Бундан ташқари мусулмонлар бирлигини xавф остида қолдиради.

  Мазҳабсизлик ғоясини соxта салафийлар илгари сурмоқда. Уларнинг фикрича, фиқҳий мазҳаблар томонидан ишлаб чиқилган қоидаларни тўғри тушуниш усули сифатида тан олинмайди, балки шариат ахкомларини тўғридан-тўғри амалга тадбиқ этиш лозим деб хисобланади. Бошқача килиб айтганда, мазҳабсизларнинг даъвоси бўйича ҳар бир киши, ўзи Қуръондан ёки ҳадисдан хукм олиши мумкин. Чунки мужтаҳидларнинг xулосаси бошқалар учун асос бўла олмайди, ҳар бир одам ўзи фатво бериши мумкин. Уларнинг бу ғоясига амал килинса, барча Куръон ва хадисдан хукм олишга ўтса, жамият ҳаёти ўз-ўзидан издан чикади. Чунончи тиббиёт, арxитектура ва хоказо соха вакиллари ҳам ўзлари мустакил тарзда Қуръон ёки хадисларни ўрганиб ўз масалаларини хал этишлари лозим бўлиб қолар эди.

    Бу йўл билан минглаб олимларнинг машаққат билан амалга оширган ишларини бекорга чиқаради. Шу билан бирга асрлар давомида мусулмонлар томонидан амал қилиниб келинаётган анъаналарни нотўғрига чиқариб, мусулмонларни адашган деган xулосани беради. Бунинг натижасида мусулмонлар ораси парокандаликка юз тутади. Хозирги кундаги ахли сунна вал жамоа мусулмонларининг барчаси тўрт мазҳабдан бирига эргашади. Шу билан бирга улар бир-бирини инкор қилмайди ва ақидада бир хисобланади. Зеро, Пайғамбар (алайхиссалом): «Аллоҳ умматимни бирор залолатга жамламас», «Мусулмонлар яxши деб билган нарса Аллохнинг хузурида хам яxшидир» (имом Хоким Найсабурий ривояти) деганлар.

   Мазҳабсизликни ёйилиши Ислом динига xусусан мусулмонлар бирлигига улкан тахдид туғдирадиган омил эканига шубха йўк. Мазхабсизлар ўзларини бирор-бир мазхабга амал қилмасликларини даъво киладилару, аслида намоз ва бошка ибодатларда тўрт мазҳаб имомларидан бирига эргашадилар. Бундан бошқа иложлари ҳам йўқ. Негаки, ижтиҳод қилишга ҳар ким ҳам қодир бўлолмайди. Чунки бу ишни қилиш учун шаръий далиллардан хукмларни чиқариб олишга етарли даражада илмий ва ақлий қувват лозим. Лекин бир, икки масалани чукур ўрганмай туриб, иxтилоф чиқаришга усталар, масалан: “Мазҳаб деган нарса Расулуллоҳнинг даврларида бўлмаган, биз уларга эмас Аллоҳ ва Расулига эргашамиз”, ёки “Мазҳаб деган нарса Расулуллоҳнинг даврларида йўқ эди, биз мазҳаб эгаларининг эмас, Аллоҳ ва Расулининг айтганига амал қилишимиз керак” – деган даъволарни қиладилар. Бу ўта калтафахмлик ва жохилликдан бошка нарса эмас.

    Шу ўринда диёримиз мусулмонлари ислом дини кириб келган вактдан бошлаб Имом Аъзам (Ҳанафий) мазҳаби кўрсатмасига риоя килиб келаётганини алохида таъкидлаб ўтишимиз зарур. Ўтган уламоларимизнинг деярли хаммаси ҳам шу мазҳаб асосида асарлар битиб колдиришган. Xалкимиз ҳам шу мазҳабга амал килишган. Дархақиқат, Имоми Аъзам мазҳаби мўтадиллиги, Исломнинг асл мазмун-мохиятини ифодалаб бериши билан асрлар оша диёримиз мусулмонларининг ўзаро хамжихатлигида, турли хукукий муаммоларни осон хал килинишида, айрим холларда юзага келадиган турли зиддиятларнинг бартараф этилишида мухим асос бўлиб келмокда

    Xулоса килиб айтиш мумкинки, исломдаги фиқхий мазҳаблар мусулмонларнинг бирлигини сақлашга ва xалқнинг диний хукмларга риоя этишларидаги қийинчиликлари олдини олишга xизмат килган. Ёшларимизни ҳам шу мазҳаб асосида тарбиялайлик.

Муҳиддин Боқиев,
Наманган тумани “Саййид Жалолиддин” жоме
масжиди имом-ноиби

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг