Қоронғи режим
Image
Logo

Мазҳабсизликнинг салбий оқибатлари..

Мазҳабсизликнинг салбий оқибатлари..

Бугунги кунда Ислом динига нисбатан бутун дунёда қизиқиш ва интилиш кучайиб, унинг шуҳрати  янада  кенг  ёйилаётганлиги ҳаммага маълум. Аммо буни кўра олмайдиганлар томонидан бунга қарши турли найранглар ўйлаб топилаётганлиги ҳеч кимга сир бўлмай қолди. Мусулмонлар орасида фитна қўзғаб, ўзаро келишмовчиликларни келтириб чиқариш ва жамият ҳаётида барқарорликни издан чиқаришда Исломни нотўғри талқин қилиб, унинг номидан турли нотўғри ғоя ва оқимларни пайдо қилиш энг  сермаҳсул қуролга айланиб қолди. Айни шу асосда мазҳабсизлик муаммоси ҳам пайдо бўлганлиги эҳтимолдан холи эмас.

Мазҳабсизлик ғояси тарафдорларининг асосий мақсадлари Қуръон ва Суннатни ўзларича маҳкам тутиш ва мазҳабларни йўқ қилиб, уларни илдизи билан қўпориб ташлашдан иборат. Уларнинг даъвосига кўра, гўё мусулмонларнинг  ҳар бири Қуръон ва Ҳадисдан ўзи ўқиб  ҳеч бир мазхабсиз тушунар эмиш.

Уламолар бунга шундай жавоб беришади: “ бу мазҳаблар ҳудди Каъбага ўхшайди, Каъба битта, унинг тўртта томони бор: шарқ, ғарб, шимол ва жануб. Одамлар хоҳ шарқда бўлсин ёки ғарбда, хоҳ шимолда бўлсин ёки жанубда, ўз намозларини унга қараб ўқийди. Улар фақат турган жойи ва вазият сабабли зоҳирда қарама-қарши турган бўлсада, ҳаммасининг намози саҳиҳ – тўғри ҳисобланади, чунки уларнинг ҳаммаси бир нарсага, яъни Каъбага юзланади. Бу мазҳаблар ҳам шундай, улар бир манба – Қуръон ва Суннатга асосланади, бу мазҳабларнинг бирига эргашган киши Қуръон ва Ҳадисга эргашган бўлади.

Бундан ташқари Мазҳабсизлик  нимани даъво қилоятганини эътибор берсак  асрлар давомида  яшаб ўтган ўтган минглаб олимларнинг қилган меҳнатларини ва ибодатларини  хатога чиқараяпти. Бундай бўлиши мумкин эмас, буни тилга олишнинг ўзи қийин. Бу Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатига ҳам тўғри келмайди, зеро у киши шундай марҳамат қилади: «Аллоҳ умматимни бирор залолатга жамламас». Бошқа бир ҳадисда «Мусулмонлар яхши деб билган нарса Аллоҳнинг ҳузуруда ҳам яхшидир», – дейилган. Бу даъват мазҳаблар моҳияти ва қийматини умуман билмасликдир.

Шунинг учун ҳам Рамазон ал-Бутий «Мазҳабсизлик – Ислом шариатига таҳдид солиб турган энг катта бидъат» деб айтгани бежиз эмас эди. Ҳозирги кунимизда ҳали ҳам юртдошларимиз ичида билиб-билмай ушбу ғоянинг таъсирида юрган кишиларнинг мавжудлиги сабабли бу ғояни диний-маърифий асосда чуқур ўрганиб, унинг асл моҳиятини очиб бериш, уни одамларга, халқимизга тўғри тушунтириб бериш ва шу йўл билан мазҳабсизлик салбий оқибатларини олдини олиш бугунги кундаги муҳим ва долзарб вазифалардан бўлиб қолмоқда.

Абдумуталиб Масалиев,
Чуст тумани “Балиқчи жоме” жоме
масжид имом-хатиби

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг