МИССИОНЕРЛИК ХАТАРИ

МИССИОНЕРЛИК ХАТАРИ
Ўзбекистон Республикасининг Асосий Қонуни - Конституциямизнинг 31-моддасида ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланиши, ҳар бир инсон хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эгалиги ва диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмаслиги қатьий қилиб белгилаб қўйилди.
Лекин, минг афсуски ҳозирга кунга келиб берилган имтиёз ва эркинликларни суиистеъмол қилиш ҳоллари кўплаб учрамокда. Айрим миссионерлик жамоалари кўп динли жамиятимизда эътиқод эркинлиги кафолатланганлигидан фойдаланиб, ўзларининг риёкор мақсадларини амалга оширишга ҳаракат қилаётгани жиддий хавотир уйғотмоқда.
Миссионерлик бугун жамиятда чуқур илдиз отган муаммолардан биридир. Ҳозир миссионерлар кириб бормаган жабҳа, улар фаолият юритмаётган мамлакат дунёда йўқ. Энг муҳими, миссионерлар ҳар бир мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий ва- зиятдан ғаразли мақсадлари йўлида фойдаланишга ҳаракат қилмокда.
Хўш, миссионерлик нима? Унинг кўзлаган бирон-бир мақсади борми? Шу ўринда ушбу тушунчанинг луғавий маъносини англаб олиш лозим. Миссионерлик - лотинча «миссио» сўзидаги «юбориш», «вазифа топшириш», миссионер эса «вазифани бажарувчи», бир динга эътиқод қилувчи фуқаролар орасида бошқа бир диннинг ғоялари ва урф-одатларини тарғиб этишини англатади.
Ноисломий секталар ўз динларини ёки таълимотларини ёйишдан қандай манфаатдор? Уларнинг асл мақсади одамлар онгига соф диний таълимотлардан йироқ ақидапарастлик ғояларини сингдириш ва шу орқали уларни маънавий қашшоқ манқуртларга айлантиришдан иборат. Чунки жамиятда бундай маънавий тубан, муте қатламга хос одамларнинг кўпайиши эса нотинчлик, парокандалик ва маънавий инқирозни келтириб чиқаради.
Айрим одамлар ота-бобоси асрлар давомида эътиқод қилиб келган диндан воз кечиб, ўзга таълимотларга эргашиб кетаётгани жамият бирдамлиги, маънавий хаёти учунгина ҳақ деб тушуниш нодонликдир. Бу аввало ўша эътиқодини ўзгартирган одамнинг ҳаётидаги энг катта фожиадир.
Миссионерлик миллий бирлик ва жамият барқарорлигига тахдидга ай- ланган экан, унга қарши ку- раш, унинг олдини олишга қаратилган ишларни тизимли ташкил этиш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан бири ҳисобланади. Фуқароларимиз бундай таъсир доирасига кириб қолишдан ўзларини асрашлари керак. Тинч-тотув, баҳамжиҳат ҳаёт кечиришни истаймизми, ён атрофимизда, кўз ўнгимизда рўй бераётган воқеаларга бефарқ, лоқайд бўлмаслигимиз лозим.
ХУСАНХОН ИБРОХИМОВН
Наманган шаҳридаги “Юсуфхон ўғли Қосимхон”
жоме масжиди имом ноиби.
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022