Қоронғи режим
Image
Logo

МУҚАЛЛИД ИЙМОНИ ҲАҚИДАГИ БАҲСЛАР

МУҚАЛЛИД ИЙМОНИ ҲАҚИДАГИ БАҲСЛАР

Муқаллид (тақлид қилувчи) тақлид қилинганнинг сўзини гўё ўзининг сўзидан олаётгандек бўлгани учун унга муқаллид дейилади. Ақоид уламолари тақлид қилишга шундай таъриф берганлар:  “Маъсум зот соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўзганинг сўзини далилсиз қабул қилиб олиш тақлид, дейилади”.  Яъни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ақидада, амалда ва умуман барча ишларда эргашиш тақлид бўлмайди. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзларига далил сўралмайди, балки у зотнинг сўзлари, қилган ишлари ва “тақрир” (бирор ишни қарор топтириш)лари мусулмон киши қабул қилиши шарт бўлган далил ҳужжат ҳисобланади. Зеро, у зотга итоат қилиш Аллоҳга итоат қилиш бўлади. 

Уламолар муқаллид деганда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бошқа кишининг сўзини далилсиз қабул қилувчи киши тушунилишига иттифоқ қилганлар.  Муқаллиднинг иймони эътиборли, дейдиганлар кўплаб ҳам ақлий, ҳам нақлий далилларни келтирганлар.        

Хулоса шуки, иймон бу мутлақо “рост деб билиш”, “тасдиқ қилиш” каби маъноларни англатади, шу маънода бировга бир хабар берилса-ю, у ўша хабарни қабул қилса, шу хабар тўғрисида унинг мутлақо билими бўлмаса-да, “рост деб билди”, “тасдиқлади” дейилади.    Ана шу маънода бир кишига иймонни юзага чиқарувчи калима айтилган пайтда уни тасдиқласа, у мўмин бандага айланади ва Аллоҳ таолонинг мўмин бандаларига ваъда қилган нарсаларига ҳақдор бўлиб қолади. Яъни билиш билан тасдиқлаш бошқа-бошқа нарсалардир. Масалан, аҳли китоблар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни,  аслида, ўз болаларидан ҳам кўра яхшироқ таниганлари, аммо у зотни тасдиқламаганлари Қуръони каримда баён қилинган:  “Биз китоб берган ўша (золим кимса)лар уни (Муҳаммадни) худди ўз     фарзандларини танигандек танийдилар”.     Шу маънода биров шаҳодат калимасини айтса, агар олам ва унинг Буюк Яратувчиси тўғрисида мутлақо тафаккур қилиб кўрмаган бўлса-да, унинг иймони эътиборли ҳисобланади. Зеро, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ёлғиз шаҳодат калимасини айтган аъробийларни ҳам мўминликка ҳукм қилганлар. Бу эса уларнинг иймонлари зоҳиран эътиборга олинишига ва қалбларининг қандай экани Аллоҳга ҳавола қилинишига далолат қилади.     

Раҳматуллоҳ Болтабоев,
Косонсой тумани “Аббосхон қози” жоме
масжиди имом-хатиби

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг