Қоронғи режим
Image
Logo

Мусулмонларни ноҳақ кофирга чиқариш.

Мусулмонларни ноҳақ кофирга чиқариш.

Ислом дини одамларнинг тафриқага бўлинишини қоралайди. Тафриқага бўлиниб, бошқаларни ҳам шу ишга ундайдиган оқимлардан бири  “Сохта салафийлар”дир.

Уларнинг адашган йўлда эканликларини билиш ҳар бир ақлли инсонга қийин эмас. Биз эса айнан мавзумизга доир жиҳатига тўхталамиз.

Хўш улар ўзларига эргашмаганларни кофир деяптиларми?  Унда ким мусулмон. Уларга ким ҳуқуқ берди, чин мусулмонларни кофир дейишга. Улар кофир деяётган инсонлар, Роббим Аллоҳ,  диним ислом деяётган бўлса, уларга куфр нисбатини бериш мутлақо мумкин эмас.

Такфир – бу сўз ҳам араб луғатига мансуб бўлиб, муқаддас байт – каъбани қиблам деб тан олган мусулмонни, муайян айбига кўра кофир деб эълон қилишга айтилади. Ислом шариатида ҳалолни ҳалол, ҳаромни ҳаром деб эътиқод қилган мўминларга куфр тамғасини ёпиштиришдан қаттиқ қайтарилган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “кимки бир кишини куфр билан чақирса ёки “Аллоҳнинг душмани”, деса, у эса шундай бўлмаса, куфр айтган одамнинг ўзига қайтади”—деб огоҳлантирганлар.

Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ шундай деганлар: “Биз ҳеч бир мусулмонни гуноҳи сабабли, гарчи у кабира бўлса ҳам, модомики ўша гуноҳни ҳалол ҳисобламас экан кофир демаймиз. Ва ундан иймон исмини ечиб ташламаймиз. Балки уни ҳақиқатан мўмин деб атаймиз. Киши кофир эмас балки фосиқ мўмин бўлиши мумкиндир!”. Бу матн шарҳида Мулла Али Қори айтади: имом Абу Ҳанифа бу сўзларни қибла аҳлини, гарчи у аҳли бидъат бўлса ҳам кофирга ҳукм қилиш мумкин эмаслигига урғу бериш ниятида айтганлар. Имом Аҳмад ибн Ҳанбал айтардилар: “Бир нарсани вожиб ёки ҳаром дейиш, бировга савоб ёки азоб бериш, бировни кофир ёки фосиқ деб ҳукм қилиш Аллоҳнинг ишидир! Бу бизнинг ишимиз эмас. Биз фақат Аллоҳ ва унинг Расули ҳаром деганни ҳаром деймиз, ҳалол деганини ҳалол деймиз.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Ким бир инсонни кофир деб чақирса ёки Аллоҳнинг душмани деса, айтганидек бўлмаса, айтган сўзлари ўзига қайтади”. Демак бундай иймонлик мусулмонларни ноҳақ кофирга чиқариш мутлақо мумкин эмас.

Шундай экан, мўмин таассуб ва такфирдан йироқ бўлиши, ундан ҳазар қилиши, бу маънавий ҳасталикка чалиниб қолишдан жуда эҳтиёт бўлиши керак.


Юнусхон Умаров,
Косонсой тумани “Аълохон махдум” жоме
 масжиди имом ноиби

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг