Қоронғи режим
Image
Logo

НАМАНГАН ШАҲРИГА ЯНГИ БОШ ИМОМ-ХАТИБ ТАЙИНЛАНДИ

НАМАНГАН ШАҲРИГА ЯНГИ БОШ ИМОМ-ХАТИБ ТАЙИНЛАНДИ

Бугун – 9 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Наманган вилоят вакиллигида вилоятда фаолият кўрсатаётган масжидлар имом-хатиблари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда тараққиётимизнинг янги даврида диний соҳада жуда катта ислоҳотлар амалга оширилаётгани, ўз навбатида имом-хатиблик шарафли ва масъулиятли вазифа экани, бугунги кун имоми замонга зийраклик билан қараши, ўзининг устида мунтазам ишлаши ва мўмин-мусулмонларнинг эҳтиёжларини қондириш учун тинимсиз изланиб, хизмат қилишлари зарурлигига алоҳида урғу қаратилди.

Бундан ташқари, барча имом-хатиблар ўзларига бириктирилган МФЙлар билан мунтазам алоқада бўлиб, ёшлар тарбиясига катта эътибор қаратиш, илм-маърифатга қизиқтириш ва ёш авлод келажаги учун мустаҳкам пойдевор яратиш кабиларни алоҳида таъкидланди.

Йиғилиш давомида вилоят имом-хатиблари фаолиятини янада яхшилаш юзасидан муҳим тавсия ва кўрсатмалар берилди. Мураккаб даврда имом-хатибларнинг фаолликларини ошириш, ОАВдаги чиқишлари мазмун-моҳиятини яхшилаш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш ва мўмин-мусулмонлар эҳтиёжларини қондириш борасида тинимсиз хизмат қилиш каби жиҳатларига эътибор қаратилди.

Йиғилишда Наманган шаҳридаги “Боқи Полвон” жоме масжиди имом-хатиби вазифасида меҳнат қилиб келаётган Абдуллохон домла Саматов Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг буйруқлари билан Наманган шаҳар бош имом-хатиби ва “Боқи Полвон” жоме масжиди имом-хатиби вазифасига тайинлангани эълон қилинди.

Абдуллохон домла Саматовга Наманган шаҳар бош имом-хатиби вазифасида фидокорона меҳнат қилиб, Наманган шаҳри имом-хатиблари билан ҳамжиҳатликда динимиз равнақи йўлида хизмат қилишларида Аллоҳ таолодан улкан муваффақиятлар тиланди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Наманган вилоят  вакиллиги

Матбуот хизмати

НАМАНГАН ШАҲРИГА ЯНГИ БОШ ИМОМ-ХАТИБ ТАЙИНЛАНДИ
НАМАНГАН ШАҲРИГА ЯНГИ БОШ ИМОМ-ХАТИБ ТАЙИНЛАНДИ
НАМАНГАН ШАҲРИГА ЯНГИ БОШ ИМОМ-ХАТИБ ТАЙИНЛАНДИ
НАМАНГАН ШАҲРИГА ЯНГИ БОШ ИМОМ-ХАТИБ ТАЙИНЛАНДИ
НАМАНГАН ШАҲРИГА ЯНГИ БОШ ИМОМ-ХАТИБ ТАЙИНЛАНДИ
НАМАНГАН ШАҲРИГА ЯНГИ БОШ ИМОМ-ХАТИБ ТАЙИНЛАНДИ
НАМАНГАН ШАҲРИГА ЯНГИ БОШ ИМОМ-ХАТИБ ТАЙИНЛАНДИ

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг