ОИЛАВИЙ МУНОСАБАТЛАР

Келин-куёв ўртасида никоҳ ақди тузулгандан кейин эр-хотиннинг қариндошлари бир-бирларига қариндош ҳисобланади. Аммо хотин эрнинг эркак қариндошлари билан масофани ушлаб муомала қилиш ўта муҳимдир.
Келин ўзи тушган хонадоннинг биринчи бекаси-қайнонасини қайнона деб эмас, "Эримнинг онаси" деб ҳурмат қилсин. Келин қайнонасидан ҳаёт, рўзғор юмушларида тез-тез маслаҳат сўраб туриши керак. Келин қайнонасининг олдида эрига суйкаланиб, эркаланмаслиги керак. Эр-хотин қайнона олдида бир-бирига суйкаланаверса, қайнона ўзини камситилгандек ҳис этади, оқибатда келинни ёқтирмай қолади.
Келин овсинлари, қайсингилларга ҳам эътиборли бўлиши, ҳурматини жойига қўйиши керак. Чунки қарс икки қўлдан чиқади.
Келин қайнота, қайноғаларнинг олдида ҳарир, юпқа либосларда юрмаслиги, бир жойда номаҳрам киши билан ёлғиз қолмаслиги зарур.
Пайғамбаримиз алайҳиссалом куёвнинг номаҳрам аёллар ёнига боришидан, келиннинг эрининг эркак қариндошлари билан ёлғиз қолишидан қаттиқ қайтарганлар.
Эрнинг эркак қариндошлари келин олдига эри бўлмаганида кирса, эр-хотин муносабатлари бузилиши мумкин.
Оилада хотиржамлик бўлишини истаган эркак онасига меҳр-муҳаббати билан хотинига бўлган муҳаббатини бир-биридан фарқлай олиши керак. Онасидан хотини тўғрисида эшитган ноҳуш гапларга сукут сақлайди. Рост бўлса, ақл ва босиқлик билан ечимини топишга ҳаракат қилади.
Эркак киши онасидан эшитган гапларни хотинига, хотинидан эшитган гапларни, орасида бўлган ўзаро ишларни онасига етгазмайди.
Ўз ўрнида эркак ҳам хотинининг ота-онасини ҳурматини қилсин. Келиннинг аёл қариндошлари билан масофани сақлаб муомала қилсин. Келинга қайнотасидан бошқа, куёвнинг барча эркак қариндошлари номаҳрам, куёвга қайнонасидан бошқа, келиннинг барча аёл қариндошлари номаҳрамдир.
Иброҳим Қосимхўжаев,
Наманган шахар “Ғойибберди махдум” жоме
масжиди имом-хатиби
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022