Қоронғи режим
Image
Logo

ТЕРРОРИЗМГА ҚАРШИ БИРГА КУРАШАЙЛИК

ТЕРРОРИЗМГА ҚАРШИ БИРГА КУРАШАЙЛИК

Эзгулик дини бўлган ислом кишиларни тинчлик ва барқарорликка, ўзаро бирлик ва ҳамжиҳатликка даъват этади. Бироқ ундан ғаразли мақсадларни амалга ошириш йўлида фойдаланиш ҳоллари ҳам авж олиб бораётганини афсус билан қайд этиш лозим.

Бугунги кунда энг замонавий технологиялардан ва кишилар учун муқаддас ҳисобланган туйғулардан фаол фойдаланган ҳолда инсон онги ва қалби учун олиб борилаётган кураш ўта нозик тус ва хатарли кўлам касб этмоқда. Турли мутаассиб кучларнинг динимиз асосларини, Қуръон оятлари ва ҳадисларнинг асл моҳиятини бузиб талқин қилиши, жамият ҳаётига таҳдид соладиган ишларни ислом билан боғлашга уринаётгани ҳам шундай хулоса чиқариш имконини беради. Воқелик шуни кўрсатмоқдаки, Ер юзининг турли нуқталарида давлатга қарши тарғибот олиб бориш, жамият асосларини, мамлакатдаги тинчлик ва тартибни, мавжуд тузум ва бошқарув тизимини издан чиқаришда ҳам ислом дини ғояларини ғаразли талқин этиш услубидан фаол фойдаланилмоқда. Ёшларимизда диний экстремизм, миссионерлик, ақидапарастлик ва бошқа зарарли террористик руҳдаги оқимлар ғояларига қарши тура оладиган мафкуравий иммунитетни шакллантиришни муҳим омилларидан бири бу билимдир. Ислом динидаги экстремистлар гарчи мусулмон мамлакатлари жамияти ҳаётида ва ҳукумат сиёсатида ғарбдаги ривожланган кучли давлатлар таъсирига тушиб қолмаслик ҳамда мустақилликни йўқотиш хавфига қарши курашиш учун қадимги ислом ғояларини қайта тиклаш ниқоби остида ҳаракат қилаётган бўлсаларда, аслида уларнинг диний сиёсий қарашлари ҳокимиятга интилишга, мамлакат бошқарувини эгаллашга қаратилгандир. Ислом экстемистларининг пайдо бўлишидаги асосий сабаблардан бири Европа давлатларининг Осиё, Африкани босиб олиб талаши, босқинчилик сиёсатидир

Азизлар буларни алдовига учиб қолишдан эхтиёт бўлинглар!

 

Манбалар асосида тайёрланди 

Абдумалик Казакбаев,

Уйчи тумани "Қамбарбойвачча" жоме

масжиди имом-ноиби

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг