Қоронғи режим
Image
Logo
ТИНЧЛИК КУШАНДАСИ

ТИНЧЛИК КУШАНДАСИ

Бир жамиятда ҳаёт кечираётган одамларнинг бир-бирларига ишонч ва садоқатлари, меҳр-муравватларининг самимий бўлиши асосан ҳотиржамликка боғликдир. Шу маънода Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларининг бирида тинчлик, ҳотиржамлик энг катта неъмат эканлигини таъкидлаб: “Икки неъмат борки. Кўпчилик инсонлар унинг қадрига етмайдилар, у – ҳотиржамлик ва сиҳат-саломатликдир” деганлар. Зеро, динда адашиш, нотўғри ақидаларга эргашиш муқаддас динимизни кўрсатмаларини инкор қилишлик бўлиб, пировард натижада инсоннинг ўзига ва ўзгаларга зулм қилишлигига олиб келади.

Ислом динида “Аллоҳ оламда ҳеч қандай зулмни бўлишлигини ҳоҳламайди” (Оли Имрон сураси, 108-оят) одамларни зулм қилишликдан қайтарилади. Юқоридаги далилларда зулм ва ёмонлик Аллоҳнинг қайтарган ва қилиниши мумкин бўлмаган ахлоқлар экани кўриниб турибди.

Динимизда инсонпарварлик таълимотлари бўла туриб, афсуски улуғ неъмат бўлмиш тинчликдан ҳамма ҳам баробар баҳраманд эмас. Буни дунёнинг турли бурчакларида содир бўлаётган қон тўкилишлар мисолида кўриш мумкин. Террористик кучлар муқаддас ислом дини ниқоби остида содир этаётган хунрезликлари оқибатида минглаб бегуноҳ одамлар қурбон бўлмоқда. Ислом динида эса ҳеч қандай гуноҳи, айби бўлмаган одамнинг ҳаётига зомин бўлиш бузғунчиликнинг энг улкан кўриниши ҳисобланади. Аллоҳ бундай огоҳлантиради: “Кимки бирон жонни ўлдирмаган ва ерда бузғунчилик қилмаган одамни ўлдирса, демак гўё барча одамларин ўлдирибди ва кимки унга ҳаёт ато этса, (яъни ўлдиришдан бош тортса), демак, гўё барча одмаларга ҳаёт берибди” (Моида сураси, 32-оят). Шунингдек солиҳ киши бошқа одамлар жиноят қилишдан қайтаришга ҳам масъулдир.

Бундай бузғунчилик ҳақида Қуръонда ҳам “…Аллоҳ боғланишга буюрган нарсаларни бузадиган ва ер юзида бузғунчилик қилиб юрадиган кимсалар ҳам борки, улар учун (Аллоҳдан) лаънат бўлур ва улар учун хунук диёр (жаҳаннам) бордир” – деб таъкидланган. (Раъд сураси, 25-оят).

Юқоридаги ояти карима ва ҳадиси шарифлар мусулмонларни турли фирқаларга бўлиниб, турли ақидаларга эргашиб кетмасликларига, балки, ҳамжихат бўлиб яшашларига чақиради. Аллоҳ барчамизни тўғри йўлдан адаштирмасин!

 

Юнусхон Джаббаров,
Наманган шаҳри “Абдулқодир қори” жоме
масжиди имом-ноиби

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг