
ХАЛҚҚА ХИЗМАТ ҚИЛИШ САВОБДУР, ҲИЁНАТ ҚИЛИШ ГУНОҲДУР
Ҳалққа хизмат қилиш улуғ фазилатлардан бири бўлиб, бу динимизда Парвардигори оламга қилинадиган хизмат билан тенглаштирилган.
Муҳтарам Президентимизнинг шахсан ўзлари ҳалқнинг орасига кириб бориб ҳалқнинг дардидини тинглаб ва барча соҳаларнинг ичига бевосита кириб бориб, мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича катта ҳажмдаги ишларни амалга оширмоқдалар. Президентимиз биз ёшларни ўйлаб, Бизлар илм олишимиз учун кенг имконият эшикларини, биз ёшлар учун очиб бердилар. Ва ёш авлодни ҳар томонлама билимли қилиб тарбиялаш ва уларни интеллектуал салоҳиятини ошириш, уларни маънавий жиҳатдан баркамол инсон бўлиб етишишларини таъминлаш, олиб борилаётган оқилона сиёсатнинг асосини ташкил этади. Афсуски, бу Улуғ неъматлардан фойдалана туриб, ношкурлик қиладиган, ғанимларимиз ноғорасига ўйнайдиган, ўз юртига қарата тош отадиган нобакор шахслар ҳам бор. Булар учун Аллоҳ таоло ўзининг гўзал каломида "Эй аҳли китоблар! Динингизда ҳаддан ошмангиз олдиндан адашган ва кўпларни адаштирган ҳамда тўғри йўлдан чалғитганларнинг ҳавойи нафсларига эргашмангиз!"
Ислом дини тавҳид дини ўлароқ, унда яккаю ёлғиз Аллоҳ таолога ибодат қилишга буюрилган бўлиб, мусулмонларни ҳам бирдамликка чақиришдир. Динда ғулувга кетиш, ҳаддан ошишдан қайтарилишнинг сабаби, ғулув ва ҳаддан ошиш ихтилофга, гуруҳбозликка олиб келади.Аллоҳ таъоло бизларни эса Қуръони каримда гуруҳбозликка эмас, Ўз Ватанига хиёнат қилишга эмас, балким Ўз бандаларини ўзини ҳақ йўлига, тўғри йўлига чақириб, ёмон йўллардан қайтаради. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳдид солувчи фитна-фасод, бузғунчилик қиладиганларга шундай хабар бериб, огоҳ этган эдилар:
"Умматимдан қайси бири, умматимга қарши чиқса, унинг яхши ва ёмонининг фарқига бормаса,мўминларга зиён тегишидан ўзини тиймаса, берган ваъдасига вафо қилмаса, у менинг умматим эмас!" дедилар. Динимизда мана шу ҳақиқатни баён қилиш орқали инсонларни бирликда ва ҳамжиҳатликда яшашга даъват этилмоқда. Айни пайтда динимиз бизларни ўзаро ихтилоф қилишдан, тафриқага бўлинишимиздан қайтаради. Зеро, ихтилоф ва тафриқа инсонларни бир-биридан узоқлаштиради, ўртада адоват ва фитна пайдо бўлишига сабаб бўлади. Айниқса, динда тафриқага бўлиниш залолат саналиб, инсоннинг икки дунёсини ҳам барбод бўлишига олиб боради. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай деган: "Ҳаммангиз Аллоҳнинг "арқони"ни (Қуръонини) маҳкам тутинг ва фирқаларга бўлинманг ҳамда ўзаро адоватда бўлган пайтларингизда дилларингизни (туташтириб) ошно қилиб қўйган Аллоҳнинг неъматини ёдда тутинг! Унинг неъмати туфайли биродарларга айландингиз. Дўззах чоҳи ёқасида турганингизда, Аллоҳ таоло сизларни Дўззах чоҳидан қутқарди. Шояд ҳақ йўлни топгайсизлар, деб, Аллоҳ Ўз оятлари билан сизларга шундай баён қилади". Илоҳо, барчамизни ҳидоят узра собитқадам қилиб, Ўзининг ризосини топадиган солиҳ амалларни қилиб боришни барчамизга насиб айласин.
Муҳаммадхон Нуриддинов,
Наманган шаҳри “Шодибек” жоме
масжиди имом-хатиби
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022