ЯХШИЛИКДАН ЙИРОҚ КИМСАЛАР!

Яратганга минг шукрлар бўлсинким ҳозирги кунга келиб тараққиётнинг кўп эшиклари очилди. Шу билан бирга турли мафкуравий курашлар, ахборот бўҳронлари, ҳар-хил ёвуз кучларнинг ҳаракати хам кучайди. Бугун халқаро террорчилик хавфини бартараф этиш жахон ҳамжамиятининг диққат эътиборидаги муҳим масаладир. Бу иллатга барҳам берилмас экан, тинчлик ва барқарорликка путур етаверади.
Динимизда зўравонлик, босим ўтказишнинг ҳар кандай кўриниши тақиқланади, халқлар ўртасида эзгулик, бағрикенгпик ва тинчликни мустаҳкамлашга чақирилади. Бугун қўпорувчиларнинг Ислом динига мутлахо алоқаси йўқлигини кўпчилик яхши билади.
Аллоҳ таоло мўминларга тинчлик ва адолат ўрнатишни, яхшилик қилиш ва ёмонликдан қайтариш ҳамда одамлар орасини ислоҳ этишни буюради. Зулм-зўравонликни, ер юзида бузғунчилик қилишни тақиқлайди. Жумладан Куръони каримда бундай мархамат қилинади:
"Аллох билан аҳд боғлаганларидан кейин уни бузадиган, Аллоҳ боғланишига буюрган нарсаларни узадиган ва Ер юзида бузғунчилик қилиб юрадиган кимсалар ҳам бор, улар учун (Аллохдан) лаънат булур ва улар учун нохуш диёр (жаханам) бордир" (Раъд. 25).
Яна бир бошқа оятда эса “...Бирор жонни ўлдирмаган ёки Ерда (бузғунчилик ва қарохчилик каби) фасод ишларни килмаган инсонни ўлдирган одам ҳудди хамма одамларни ўлдирган кабидир. Унга хаёт бахш этган (ўлимдан қутқариб қолган) одам эса барча одамларни тирилтирган кабидир" (Моида, 32).
Абдуллох розияллоху анху Пайғамбаримиз соллаллоху алайхи ва салламдан шундай ҳадис ривоят қиладилар: “Ким бир ахдлашган жонни ноҳақ ўлдирса, жаннатнинг ҳидини ҳам ҳидлай олмайди. Албатта унинг ҳиди юз йиллик масофадан келиб турур”
Анас ибн Молик розияллоху анхудан ривоят қилинган бошқа хадисда эса: “Ким бир қушни бехуда ўлдирса, у қиёмат куни йиғлаб келади ва эй Раббим, бундан сўра, нима учун у мени бекордан-бекор ўлдирди, деб айтади", дейилади.
Ушбу ҳадиси шарифда ҳатто қушни ҳам беҳуда ўлдириш мумкин эмаслиги баён қилинмоқда. Зеро, Расулуллоҳ саллаллоху алайхи ва саллам: “Мусулмон одамлар унинг қўли ва тилидан саломат бўлган кишидир”, деб мархамаг қилганлар. Исломда ҳеч қачон зарари бор нарсага таклиф қилиш, шунингдек, фойдаси бор нарсадан қайтариш хам йўқ. Қўпорувчилар эса шайтоннинг малайларидир.
Уларнинг харакатларидан нафақат инсониятга, балки ҳайвонот, наботот оламларига ҳам кўплаб зарарлар етади. Қўпорувчилар Аллох таоло кўрсатган ҳад-чегараларни бузади, динни ниқоб қилиб, зулм ва қон тўкилишига сабаб бўлади.
Уларнинг вахший харакати сабабли, қанча-қанча гуноҳсиз одамлар ҳаётдан кўз юмади, болалар етимга айланади. Ер юзида бузғунчилик қилиб юрадиган кишиларнинг қалблари ўлик, руҳлари эса касалдир. Аллоҳ таоло бундай разилликдан, жиноят ва хиёнатдан барчаларимизни ўзи сақласин!
Нуруллоҳ Маҳкамов,
Чуст туман “Саид Насимхон тўра” жоме
масжиди имом-хатиби
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022