Қоронғи режим
Image
Logo

ЁШЛАРИМИЗНИ РАДИКАЛ ОҚИМЛАРДАН ҲИМОЯ ҚИЛИШ - ДИНИМИЗ ТАЛАБИ!

ЁШЛАРИМИЗНИ РАДИКАЛ ОҚИМЛАРДАН ҲИМОЯ ҚИЛИШ - ДИНИМИЗ ТАЛАБИ!

Яратган роббимизга ҳамду санолар бўлсинки, бизларни тинч ва обод юртда халқ қилди. Бугун бир мусулмон ўлароқ, ўз ибодатларимизни эмин-эркин бажарган ҳолда гўзал ҳаёт кечирмоқдамиз. Шириндан шакар фарзадларимиз ва набираларимиз кўз ўнгимизда бахтиёр камол топмоқдалар. Инсон ўзига берилган неъматларни шукрини ҳаргиз адо этмоғи лозим. Ҳадиси шарифда Абдуллоҳ ибн Амр (разияллоҳу анҳудан) ривоят қилинади: “Росулуллоҳ (саллоллоҳу алайҳи васаллам «Мусулмон - қўли ва тилидан мусулмонлар омонда бўлган кишидир. Муҳожир- Аллоҳ қайтарган нарсалардан қайтган кишидир» дедилар ( Муттафақун алайҳ).Неъматнинг шукри манашу, яхшиликлар қилиш, яхши ном ва яхши фарзанд қолдириш билан бўлади. Аслида ота-она учун фарзанднинг камолини кўришдан кўра каттароқ қувонч ва бахт йўқ. Шундай экан, фарзандларини камолот сари элтувчи йўлга йўллаш уларнинг вазифасидир.
Бугунги жамиятда айрим ёшларимизни турли ёт ғояларга алданиб қолаётганларига гувоҳ бўлмоқдамиз. Кимнингдир жондан азиз фарзанди бугун нотинч юртларда хору забунликда радикализм ва экстремизм қурбони бўлаётганлари ҳам ҳеч кимга сир эмас. Аллоҳ таоло “Наҳл” сураси 90 оятида  шундай марҳамат қилади: «Албатта, Аллоҳ адолатга, эҳсонга, қариндошларга яхшилик қилишга амр этадир ва фаҳшу мункар ҳамда зулмкорликдан қайтарур». Ушбу оятдан кўриниб турибдики, динимиз ҳеч қачон ёвузликка даъват этмаган. Аксинча, тинчлик ва бағрикенгликни тарғиб қилган. Динни тўғри тушунолмаслик ёки унга чуқур кетишни қаттиқ қоралаган. Расулуллоҳ (саллоллоҳу алайҳи васаллам) динда чуқур кетишдан қайтарганлар. Ибн Аббос (разияллоҳу анҳудан) ривоят қилади: Пайғамбаримиз (саллоллоҳу алайҳи васаллам) : «Эй одамлар! Динда чуқур кетишдан сақланинглар. Чунки сиздан олдингилар динда чуқур кетишдан ҳалок бўлган», дедилар (Имом Аҳмад, Насоий ва Ибн Можа ривояти). Ушбу ҳадиси муборак ҳам фикримизга яққол далил бўла олади. Ибн Масъуд (р.а) ривоят қилган ҳадисда эса: “Пайғамбаримиз (саллоллоҳу алайҳи васаллам): « Чуқур кетувчилар ҳалок бўлсин!» дедилар”(Имом Муслим ривояти).
Азизлар, бугун биз катталарнинг олдимиздаги энг долзарб масала бу ёшларимизни тўғри тарбия қилишдир. Жамиятимиз учун соғлом фикрлайдиган, келажаги буюк давлатни янада обод қиладиган фарзандлар қолдириш бугунги дориломон кунларнинг шукронаси ва эзгу мақсади бўлади.

Нуруллохон Джамалов,
Наманган шаҳри «Яҳёхон тўра» жоме
масжиди имом хатиби.

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг