Қоронғи режим
Image
Logo

Ёшларни ёт ғоялардан асрайлик!

Ёшларни ёт ғоялардан асрайлик!

“Ёшликда олинган билим тошга ўйилган нақш кабидир” деган ҳикматли сўзларни бугун атрофлича талқин қилиш мумкин. Авваллари бола тафаккури ва онги эзгулик ғоялари билан тўлдириб, ахборот хуружлари кузатилмаган. Аммо, ҳозирги даврни бундай деб баҳолай олмаймиз. Чунки турли қуролли тўқнашувлар ўрнига дунёда ахборот полигонлари пайдо бўлди. Уларнинг асосий мақсади, ёшлар онгини ўз билганларича бошқариш, тафаккурига эгалик қилиш, бир сўз билан айтганда, манқуртга айлантириш масаласигакатта эътибор қаратилмоқда. Бунинг учун турли усуллардан кенг фойдаланмоқда. Айниқса дин ва у ҳақда тўлиқ тушунчага эга бўлмаганйигит-қизлар улар қурбонига айланиб бораётгани ғоятда ачинарли. Ҳали ҳаётга ўз дунё қарашига эга бўлмаганлиги учун она Ватанига қурол кўтаришгача боришаётгани диний билимларини жуда саёз эканлигидан далолат.

Мудхиш иллатларнинг олдини олиш учун ҳукуматимиз томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Ўсиб келаётган авлод вакилларини ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, миллий қадрият ва анъаналаримиз чашмаларидан бахраманд этиб ояга етказиш зарур. Диний билимни ўрганишга интилаётган ёшларга эътиборли бўлиш миҳимдир.

Бу борада билими саёз бўлган отинойи ёки домлаларга ўз фарзандларини бериш энг нотўғри йўл ёки интернетдаги динни ўргатувчи айрим кучларга бепарволик билан қарашҳам инсонни ҳалокат сари етаклайди.

Демак, тарбияда ота-она, мактаб-маҳалла ҳамкорлигини кучайтириш даркор. Бола руҳиятида бўлаётган ўзгаришни аввало ота-она пайқаши ёки устозлар жуда сергак бўлишлари аҳамиятлидир. Ҳеч бўлмаганда маҳалла ҳар бир фарзандни ўз назоратига олиши ҳам ижобий натижа беради.

Огоҳлик – давр талаби. Биз бежиз юқорида “Ёшликда олинган билим тошга ўйилган нақш кабидир” деган сўзларни ишлатмадик. Агарда фарзандимизни яхши билим ва тафаккур эгаси қилиб тарбиялай олсак, ҳеч қачон улар қалбини ёт ғоялар эгалла олмайди.

Комилжон Отамирзаев,
Уйчи тумани “ДАҲЯК-ОТА” жоме
масжиди имом-хатиби

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг