Қоронғи режим
Image
Logo

ЭКСТРЕМИЗМ ВА ТЕРРОРИЗМ

ЭКСТРЕМИЗМ ВА ТЕРРОРИЗМ

         Экстремизм — жамият учун анъанавий бўлган диний қадриятлар ва ақидаларни рад этиш, уларга зид бўлган ғояларни алдов ва зўрлик билан тарғиб қилишга асосланган назария ва амалиётни англатади.

         Ҳозирги даврда диний экстремизм ва халқаро терроризм салоҳиятининг сифат ва миқдор жиҳатидан ўсиши уларни глобал хавфсизликка йўналтирилган жиддий таҳдидга айлантирди. Диний-экстремистик ва террористик гуруҳлар глобализация жараёнлари, йирик геосиёсий давлатлар орасидаги манфаатлар тўқнашуви, шунингдек, илмий-техника ютуқларидан фойдаланган ҳолда, алоҳида давлатлар ва халқаро уюшмалар томонидан терроризм ва экстремизмга қарши кенг кўламли кураш олиб борилаётган муҳитга мослашиб олди.

Кейинги йилларда халқаро терроризм «ўргимчак ини» тимсолида тузилган, фаолиятни қатъий бошқарувчи умумий марказга эга бўлмаган, зарур ҳолда моддий-техник ва маънавий йўналишда ҳамкорлик қилувчи, жиҳод ғояси билан бирлашган террорчи гуруҳлар тизими сифатида фаолият юртиши кузатилмоқда.

            Диний шиорлар остида сиёсий ҳокимиятга интилаётган диний экстремистик ташкилотлар Марказий Осиё мамлакатлари, хусусан Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий вазиятга салбий таъсир ўтказмоқда. Мазкур кучлар 2005 йил май ойида Андижонда, 2006 йилнинг август ойида Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида ва Тожикистон давлатларининг Фарғона водийсидаги ҳудудларида бир қатор террорчилик ҳаракатлари амалга ошириб, бегуноҳ фуқароларнинг ҳаётига зомин бўлди.

Диний экстремизмжамият учун анъанавий бўлган диний қадриятлар ва ақидавий аҳкомларни рад этиш ва уларга зид бўлган ғояларни алдов ва зўрлик билан тарғиб қилиш ходисаси. Марказий Осиёда диний экстремистлар минтақа халқлари учун анъанавий бўлган ҳанафий мазхаби ва мотуридия ақидасини рад этиб, мусулмонларга сиёсийлаштирилган ғояларни сингдиришга уринмоқда. Улар «мавжуд муаммолар мусулмон жамоалари исломий тусини йўқотгани сабабли мавжуд, «кофир» ҳукуматларни ағдариб ташлаш лозим», каби сохта диний шиорлардан фойдаланиб сиёсий ҳокимиятга интилмоқда.

Терроризм муайян гуруҳ манфаатлари йўлида зўравонлик (суиқасд, портлатиш, гаровга олиш, беқарорлик келтириб чиқариш, аҳолининг кенг қатламларида ваҳима, қўрқув уйғотиш ва ҳ.к.) ишлатиш орқали бошқаларни ўз мақсадига мажбуран бўйсундириш ҳаракати.

            «Толибон ҳаракати» ва «ал-Қоида» ташкилоти билан мустаҳкам алоқалар ўрнатган диний-экстремистик гуруҳларнинг бош мақсади - «халифалик» ёки «ислом амирлиги» давлати тузиш шиори остида сиёсий ҳокимиятни эгаллашдир. Бунинг учун қуйидагиларни амалга ошириш назарда тутилади:

  - жамиятни исломлийлаштириш, аҳолига ҳанафийлик мазхабига зид мутаассиб ғояларни сингдириш. Асосан, сиёсийлаштирилган ваҳҳобий-салафий ғоялари ва «Ҳизбут таҳрир» гуруҳининг таълимотларидан фойдаланилади;

  - ижтимоий-сиёсий вазиятни беқарорлаштириш, динлараро ва миллатлараро муносабатларни кескинлаштириш;

  - хорижда фаолият юритаётган диний-экстремистик ташкилотлар билан мустаҳкам алоқалар ўрнатиш, улар имкониятидан гуруҳ жангариларини тайёрлашда ва фаолиятни моддий-техник таъминлашда фойдаланиш;

  - террорчилик ҳаракатларини амалга ошириш орқали ҳукуматга тайзиқ ўтказиш, аҳоли ичида қўрқув, парокандалик ҳамда давлатга нисбатан ишончсизлик уйғотиш;

- хорижий ОАВ ва инсон ҳуқуқини ҳимоя қилувчи ташкилотларидан фойдаланган ҳолда республика раҳбарияти томонидан диний соҳада олиб борилаётган сиёсатни обрўсизлантириш. 

           Террор эса айнан ушбу мақсадларга қарши фаолиятдан иборатдир. Террорнинг бош зарари бегуноҳ инсонларнинг ўлдирилишига Ислом қанчалар қарши эканини билишнинг ўз бу илоҳий диннинг террорга қанчалар қарши эканини очиқ – ойдин кўрсатиб беради. 

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда: «Ким бир жонни ноҳақдан ёки ер юзида фасод қилмаса ҳам ўлдирса, худди ҳамма одамларни ўлдирган бўлади. Ким уни тирилтирса, худди ҳамма одамларни тирилтиргандек бўлади» деган.

Исломда ҳар бир жон жуда ҳам юқори баҳоланади. Шу боис бир беайб инсонни ўлдирган одам бутун бошли инсониятни ўлдиргандек жиноят қилган ҳисобланади. Чунки жонлар кўп бўлгани билан ҳаёт кечириш ҳаққи битта. Ҳар бир жон ҳаёт кечириш ҳаққига эга. Ана ўша жонлардан биттасини ўлдирган одам ҳамма жонларнинг ҳаёт кечириш ҳаққига тажовуз этган бўлади. Аксинча, битта жоннинг ҳаётини сақлаб қолиш эса, ҳамма жонларнинг ҳаёт кечириш ҳаққини сақлаб қолган билан тенг.

Аллоҳ барчаларимизни ўзига ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ва барча мусулмонларга муҳаббатли қилсин.

 

Юнусхон Умаров,
Косонсой туман  “Аълохон ахдум”  жоме
масжиди имом-ноиби

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг