Қоронғи режим
Image
Logo

НАМОЗДА ОЁҚЛАР ҚАЙ ҲОЛАТДА ТУРАДИ?

НАМОЗДА ОЁҚЛАР ҚАЙ ҲОЛАТДА ТУРАДИ?

Ҳар бир инсон намознинг амалларини яхши адо этиш ва унда аъзолари тўла сокинликда бўлиб, қалби Аллоҳ билан бўлмоғи зарур.
Агар бир инсон имом бўлиб ёки ёлғиз ўзи намоз ўқидиган бўлса, тик турганда икки оёғини бир-бирига ёпиштирмаслик, балким орасини очиқ қилиш суннатдир. Бу имомларни иттифоқидир. Имом Абу Ҳанифа мазҳабида икки оёғини ўртасидага масофа турт эллик миқдор бўлиши ва ундан зиёдаси хам торлиги хам макруҳлиги ва Имому Шофий мазҳабида бир қарич бўлиши ва Имому Ҳанбалий ва Моликий мазҳабларида ошиқча тор хам эмас, ошиқча кенг хам эмас, ўртача бўлинишидир. Яни урфда ихтилофга сабаб бўладиган даражада кенг бўлмаслиги лозим.
Намоз ўқигувчи Имомни орқасида иқтидо қилган бўлса, ўртада очиқ жой қилдирмаслиги ва сафни тўғри олиши суннатдир.
 Чунки Имому Бухорий ва Муслимда, Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадис келтирилади: Намозга иқомат айтилганда, Пайғамбаримиз солаллоҳу алайҳи васаллам бизларга қараб: "сафларингизни теккислаб туринглар, чунки мен сизларни орқамдан хам кўриб тураман" дедилар.

Бухорий ривоятидаги яна бир ҳадисда:
"Биз (намозда) елкамизни елкамизга оёғимизни оёғимизга ёпиштириб турардик" дейилади.
Бу ҳадисларга диққат-этибор қилайлик. Биз агар елкамизни елкамизга ёпиштирсак ва семиз эмас, озғин бўлсак, оёғларимиз турт эллик миқдорига яқин бўлади. Гўштлик семиз одамлар елкаларини ёпиштирсалар бир қарич миқдор масофа қолади. Бу билан икки Имомни фатволари ҳақиқатга чиқади.

Агар фақат оёғларини ёпиштириб елкаларини ёпиштирмаса, ҳадисга хам мазҳабга хам, амал қилмаган бўлади. Натижада ихтилоф ва фитнага олиб боради.
Аллома Кашмирий раҳматуллоҳи алайҳ ўзининг “Саҳиҳул Бухорий”га ёзган шарҳи “Файзул Борий” китобида Ибн Ҳажар раҳматуллоҳи алайҳнинг ҳадисга айтган юқоридаги шарҳини келтириб, бу тўрт мазҳаб фақиҳларининг ҳам йўлидир деган. Ва гапида давом этиб, қуйидагиларни илова қилган: “Шарҳул виқояда: “Икки оёғи орасини тўрт бармоқ миқдорича очади ва бу шофеъийларнинг ҳам сўзидир. Бошқа сўзга кўра, бир қарич миқдорича очади.”  
Мен (Анвар Шоҳ) айтаманки: “Салафлар наздида ёлғиз намоз ўқувчидан жамоатда намоз ўқувчи қадамини кўпроқ очади деган фарқ келганини топмадим. Бу фақат бемазҳаблар пайдо қилган масаладир”.
Айнан хозирги кунимизда сохта салафийларнинг, намозда қиёмда турган ҳолларида, оёғларини керагидан ортиқ кериб туришлари на Китоб-у суннатда ва на бирор-бир мазҳаб уламоларини қовлида келган.
Аллоҳ ибодатларимизни ўзи даргоҳида нуқсонсиз қабул этсин. Ожизона қилаётган барча яхши амалларимизни қиёматда фойдамизга ҳужжат қилсин.


Муҳаммад Аюб Фахриддинов,
 Тўрақўрғон тумани "Абдулваҳҳоб қори" жоме
масжиди имом хатиби

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг