Қоронғи режим
Image
Logo

ХАТОСИНИ ТАН ОЛМАСЛИК, ЁКИ КЎР-КЎРОНА МУТААССИБЛИК.

ХАТОСИНИ ТАН ОЛМАСЛИК, ЁКИ КЎР-КЎРОНА МУТААССИБЛИК.

Ибн Касир "Ал-Бидоя вал-Ҳидоя" китобида ривоят қилади. Мусайламатул каззоб (Пайғамбарликни даъво қилган фирибгар ва ёлғончи шахс)нинг қўшинидаги бир кишига: “Уни рост гапиради, деб тасдиқлайсанми?”- дедилар.

У: “Аллоҳга қасамки, биз Мусайламани ёлғончилигини биламиз, лекин Робийъанинг ёлғони бизга Музорнинг ростидан яхшироқдир”-деди. Дарҳақиқат, бу кўр-кўрона мутаассиблик борасидаги ўқилган, эшитилган энг аниқ мисолдир.

Ўз қабилаларидан бўлгани учун ёлғончининг қўшини сафида юрадилар, ҳолбуки, унинг ёлғончилигини биладилар. Лекин ҳақ эканлигини билсаларда, ўз қабилаларидан бўлмаганлиги учун пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қўшини билан жанг қиладилар!?

Бугунги кундаги низолар, келишмовчиликлар борасида мулоҳаза қилсак, юқоридаги айтилган воқеадаги аҳвол такрорланаётганини кўрамиз. энг қуйи даражани мисолида, яъни эр хотин ўртасида талоқ содир бўлиши мисолида кўрайлик. Эрнинг оиласидаги барча эрни ҳимоя қилишга киришади. Унинг мазлумлиги тўғрисида, унинг ҳақлиги ҳақида хабар бера бошлайдилар. Хотиннинг оиласи хотин томонини оладида, унинг мазлума эканлигини билдириб, худога шукурлар бўлсинки, бу золим эрдан қутқарди, дейишади. Ҳаммамизга маълумки, эр хотин ўртасида талоқнинг содир бўлишида фақат битталари айбдор бўлиши ўта нодир ҳол ҳисобланади. Ҳаёт, тажриба ва воқеълик, гарчи айбдорлик нисбати фарқли бўлсада, бу ишда ҳар иккаласида маълум миқдорда айбдорлиги, масъуллигини кўрсатади. Аммо бошга болта тегиб, талоқ содир бўлганида бирор киши ўз яқинини озгина бўлсада, жавобгар эканлигига иқрор бўлишга тайёр бўлмайди. Биз доимо бошқани жиноятчи, яқинларимизни эса уларга нисбатан жиноят қилинган ҳисоблаймиз. Қанийди бирор кишини ўз яқинини ҳам шундай ҳолатларда хатосини айтиб  кутиб олса. Аллоҳдан сўрайликки, менинг қизим ўзи ноҳақ, ёки мени ўғлим ўзи ноҳақ, дейдиган одил кишиларни сонини кўпайтирсин.

Коллеж- мактаблар, ҳатто олийгоҳларга ҳам шиддат ва жасорат билан келувчи яқинлар фарзандлари борасида ваҳима қилиб келадилар. Фарзандлари энг олий хулқли, аълочи, гўёки Имом Аъзам раҳматуллоҳи алайҳнинг дарс халқаларидаги Имом Абу Юсуфдек ҳис қилдиришга ҳаракат қиладилар. У фалончи айтганидек ерни ёриб чиққан  жиноятчи эмас, дейдилар. Ўзлари уйда унга тоқат қила олмайдилар. Уни ахлоқсиз, тўполончи эканлигини биладилар, ундан устоз ва муаллималар йўлиққанидан кўпроғини тортганларини биладилар. Ваҳоланки, Аллоҳи таъоло Аҳзоб сураси 70-оятида: “Эй имон келтирганла! Аллоҳга тақво қилиннг ва тўғри сўз сўзланглар”-деб огоҳлантиради.

Жамият ўртасида бўладиган барча ихтилоф ва низоларда шундай ҳолат кузатилаверади. доирани озгина кенгроқ олсак, динни шиор қилиб олган турли тоифа оқимлар кўтараётган бузғунчиликлар ҳам худди юқорида келтирилган ўз хатосини тан олмаслик ва мутаассиблик оқибатидан келиб чиқмоқда.

Салафийликни даъво қилаётган замонавий хорижийлар ҳам ғоявий раҳнамоларининг хатолари, адашганликлари ўз вақтида яқинлари ва ишончли олимлар томонидан исбот қилинган бўлсада, яна ўшаларнинг нотўғри гапларини тўғри қилиб мусулмонларни кофирга чиқариш, уларни қатл қилиш уйларини, ватанларини вайрон қилиш билан, Аллоҳ учун эмас, балки мустамлакачи мамлакатларни фойдасига “жиҳод” қилиб, тинчлик, омонлик, меҳр оқибат, бағрикенглик дини бўлган муқаддас ислом динини ёмон отлиқ қилинишга сабаб бўлмоқдалар.

 Бугунги сиёсат анча ноаниқ ва мураккаб бўлиб, манфаатлар, фикрлар, тўғри ва нотўғриликка алоқаси бўлмаган далиллар билан бошқарилади, чалкашлик тугунлар кўп. Афсуски, бу қарама-қаршиликлар пайдо бўлган вақтда ҳар бир халқ ўзини мусулмонлар қўшини ичида, яъни ўзини мусулмон эътиқод қилади. Нариги томондагиларни қурайш аскари томонда, яъни кофир, деб ҳисоблайди. Бирлашадиган ўринда, юз ўгириш, қаршиликни ёядилар. Силаи раҳимни, қариндошлик ришталарини узадилар, динни сиёсатга айлантирадилар, улар билан бўлганлар дўст, уларга қаршилар душманлар эканлиги борасидаги фатво ва ҳуқуқларни сотиб олинади.

Бир Аллоҳга, бир пайғамбарга, бир китобга имон келтирган мусулмонлар орасида ихтилофлар пайдо қилинмоқда. Эй Ғофил банда: Агар ширин сўзинг бўлса гапир, топа олмасанг, оловга устига ёғ қуйма, олов сенинг ёғингсиз ҳам ўз ёниб турибди.

Бу дин жоҳилият тушунчаларини тугатиш, қабилавий ва оилавий таассубни тугатиш учун келган. Абу Лаҳаб дўзахга тушади, гарчи Пайғамбар алайҳиссаломнинг амакилари бўлсада, Билол жоҳилиятда олиб сотиладиган ҳабаш қул бўлсада, жаннатга тушади.

Мутаассибликни тарк этиш тўғрисида айтилган энг чиройли сўз, Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳ Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилган Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг  ушбу ҳадисларидир. "Биродарингга мазлум бўлсада, золим бўлсада ёрдам қил". Бир киши у зотга: Эй росулуллоҳ! Мазлум бўлсаку ёрдам бераман, золим бўлса, қандай ёрдам қиламан, деди. "Қўлидан олиб зулм қилишдан қайтарасан, бу унга ёрдам бўлади", дедилар.

Келинг азизлар, ижтимоий тармоқлар – интернет орқали ўзларича “жиҳод”, “ҳижрат”, “шаҳидлик” деб оғиз кўпиртираётган, ғўр ёшларни эътиқодини бузиб сарсон саргардон қилаётган мутаассиб тоифа – сохта салафийларнинг зараридан асрашда фаолроқ бўлайлик.

Манбаълар асосида тайёрланди
Поп туман "Кичик Хўжаобод" жоме
масжиди имом ноиби.

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг