
БИЛАСИЗМИ: ЭНГ ЯХШИ АЪЗО ҲАМ, ЭНГ ЁМОН АЪЗО ҲАМ БИР
Инсонга берилган неъматларнинг энг улуғларидан бири тилдир. Инсондан бошқа жонзотларда тил фақат таомни оғизда айлантириш ва ўзига хос бўлган товуш чиқаришда хизмат қилади. Инсонга берилган тил эса, нутқ учун яъни фикрини баён қилиш учун ҳам хизмат қилади. Инсон ҳаёти давомида гапирган ҳамма гаплари учун жавоб беради.
Муқаддас динимиз асоси бўлган Қуръони каримда: “Ҳолбуки, сизларнинг устингизда (барча сўзингиз ва ишингизни) ёдлаб турувчи (фаришталар) бор. (Улар номаи аъмолга) ёзувчи улуғ зотлардир. (Улар) сиз қилаётган ишларни билурлар” (Инфитор сураси, 10-11- оятлар).
Модомики барча сўзларимиз ёзилиб борар экан сўзимизни ўйлаб, шу сўзни сўзласам савоб бўладими ёки гуноҳми, бу сўзлар билан кимларнидир дилини оғритиб қўймайманми, кимларгадир озор бермайманми деб тафаккур қилиб сўзлаш лозим бўлади.
Дарҳақиқат, ҳукамолар айтадиларки: “Тилнинг ёмонлигидан уни ўттиз икки мустаҳкам қўрғон ортига қўйилгандир”.
Муоз ибн Жабал разияллоҳу анҳу дедилар: “Ё Расулаллоҳ, гапирган гапларимиз учун ҳам савол жавоб қилинамизми?”– деб сўрадим. Расули Акрам саллаллоҳу алайҳи васаллам: ” (Шуни ҳам билмасанг) ҳолингга онанг йиғласин, эй Муоз, инсонлар тиллари билан қилган гуноҳлари туфайли дўзахга юз тубан ташланадилар”, дедилар. Бу ҳадиси шарифда тил билан қилинган гуноҳлар учун азоб аянчли экани баён қилинган.
Манбалар асосида таёрланди
Абдулҳаким Сўфиев,
Поп тумани “Кичик Хўжаобод” жоме
масжиди имом-хатиби
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022