
ИЛМ ОЛИШЛИК, КИТОБ МУТОЛАА ҚИЛИШЛИК ҚАЛБГА ОЗУҚАДИР.
Аллоҳ таоло илмли бандаларини даржасини баланд қилиб, олимларнинг фазилати ҳақида: “....Айтинг: “биладиганлар билан билмайдиганлар тенг бўлурми?!”...”, дейди.
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам илмни талаб қилиш вожиблигини айтиб, “Илмни талаб қилиш ҳар бир мусулмонга фарз”, дея таъкидлаганлар.
Динимизда илм олишга, китоб ўқишга тарғиб этилади. Ахир, Қуръони каримнинг илк ояти карималари ҳам “Ўқи!” деган буйруқ билан нозил бўла бошланган. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам илмни талаб қилиш вожиблигини айтиб, “Илмни талаб қилиш ҳар бир мусулмонга фарз”, дея таъкидлаганлар. Чунки, китоб мутолаа қиладиган, илмли, чуқур мулоҳаза этадиган кишини нотўғри йўлларга бошлаш, вақтини беҳудага сарфлашга ундаб бўлмайди.
Китоб ўқишлик, илм олишлик Аллоҳнинг амри, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатлари бўлишлиги билан бир қаторда, китоб ўқишликнинг кўпгина фойдали жиҳатлари ҳам мавжуддир.
Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу илмни фойдаси ҳақида шундай дейдилар: “Илм танҳоликда ҳамроҳ, хилватда дўст, тўғри йўл кўрсатувчи далил, хурсандлиг-у хафалик пайтда кўмакчи, дўстлар олдида вазир, бегоналар олдида яқин дўст ва жаннат йўлининг минорасидир”.
Фарзандларимизнинг китоб ўқишга иштиёқи йўқ, улар китоб ўқишни истамайдилар, дея нолишимиз мумкин. Аммо бирор маротаба биз уларга ўзимиз ўрнак бўлдикми? Бирор байрамда фарзандларимизга китоб совға қилдикми?! Вақт ажратиб бирор китобни уларга ўқиб бердикми?! Табиийки, бу саволларга “йўқ”, деб жавоб берамиз.
Хулоса ўрнида баъзи саволларга жавоб излайлик: Уламолар китобни тафаккур кемаларига, баъзилар нурга, яна бошқалар қалбнинг озуқасига ёки ақлнинг мевасига қиёс этишар экан, эндиликда бизни мана шундай юксак баҳо берилаётган китобдан фойдаланишга, уни янада кўпроқ мутолаа қилишга нима тўсқинлик қилмоқда?! Наҳотки биз тафаккур кемасида ранг-баранг дунёга саёҳат этишни, ҳар куни қалбимизни озиқлантиришни, зиё нурларидан баҳраманд бўлишни, ақлнинг тотли мевасидан татиб кўришни истамасак?!
Қаюмов Абдухалим,
Косонсой тумани “Имом Ҳусайн” жоме
масжиди имом хатиби
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022