Қоронғи режим
Image
Logo
АҚИДАВИЙ ЙЎНАЛИШДАДА КИМГА ЭРГАШИЛАДИ?

АҚИДАВИЙ ЙЎНАЛИШДАДА КИМГА ЭРГАШИЛАДИ?

Тарихдан маълумки, фиқҳий мазҳаблар шаклланиб бўлгандан кейин бузғунчи ақидавий фирқалар чиқиб, мусулмонлар оммасининг ақидасига футур етиш хавфи туғилди.

Мусулмон уммати учун ана шундай ўта таҳликали бир пайтда тўғри йўлдаги ақидавий мазҳаб бўлишига эҳтиёж туғилди.

Натижада 3-4-ҳижрий асрларда Мотуридия ва Ашъария ақидавий мазҳаблари шаклланди.

Ислом олами бир овоздан Имом Мотуридий ва Имом Абулҳасан Ашъарийни Аҳли сунна вал жамоанинг ақида бўйича имомлари деб тан олди.

Абу Мансур Мотуридий ва Абул Ҳасан Ашъарий Аҳли суннанинг ақоид бобида имоми эканлари ҳақида кўп уламолар таъкидлашган.

Ҳофиз  Муртазо Зубайдий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар:

«إذا أطلق أهل السنة والجماعة فالمراد بهم الأشاعرة والماتريدية»

яъни: “ҚачонАҳли сунна вал жамоа дейилса Имом Ашъарий ва Имом Мотуридийлар тушунилади” .

Дунёдаги мусулмонларнинг аксарияти, жумладан Ўрта Осиё мусулмонлари ва бизнинг юртдошлар ҳам Қуръон ва ҳадисдаги ақидавий масалаларни тушунишда Аҳли сунна вал жамоанинг Мотуридий ақидаси ва ҳанафий мазҳабида амал қилиб келинмоқда.

Имом Мотуридий Аҳли сунна вал жамоа ақидасини шарҳлаш ва ёритиб беришда муҳим рол ўйнаган атоқли исломий шахсиятлардан бири ҳисобланади.

Имом Мотуридий раҳматуллоҳи алайҳ тафсир, ақида ва фиқҳ фанларига оид бир қанча китоблар ёзиб, улкан илмий мерос қолдирганлар. Масалан, Қуръони карим тафсиригадоир “Таъвилоту аҳлис-сунна” китобини ёзганлар

Имом Абу Мансур Мотуридий раҳматуллоҳи алайҳ турли ботил ақидавий фирқалар кўпайганда у киши саҳобалар, тобеъинлар ва замондошлари: таба тобеъинларнинг соғлом ақидаларини жамлаб, шарҳладилар ва Аҳли сунна ақидасини ҳимоя қилдилар.

Кейинчалик у зотга эргашганлар мотуридия ақидавий йўналиши деб атала бошлади. Баъзи жоҳил тоифалар даъво қилгани каби У зот янги дин ёки янги ақида олиб келмаганлар. Балки, турли фирқалар томонидан Аҳли сунна вал жамоа ақидасини бузиб талқин қилиш бошланганда, Имом Мотуридий раҳматуллоҳи алайҳ томонидан Пайғамбаримиз ва саҳобаи киромлар тутган йўл қайси экани шарҳлаб билдирилган.

Айтиш мумкинки, мотуридийлик йўналиши асосида эътиқод қилиб келган ва келаётган мўмин-мусулмонлар бутун Ислом уммати тарафидан якдиллик билан олқишланган ва эътироф этилган буюк имом – Абу Мансур Мотуридий раҳматуллоҳи алайҳнинг издошларидир. Хусусан, биз Ўзбекистонлик мўмин-мусулмонлар ўзларининг улуғ Имоми, Қуръон, суннат ва аввал ўтган солиҳлар йўлига кўра мусулмонлар ақидасини жамлаган, фирқаланишга қарши турган   Имом Мотуридий раҳимаҳуллоҳнинг илмий меросини ўрганишимиз ҳамда уни кенг мусулмонлар оммасига тарғиб этишимиз ва ҳамда шу йўналишда собит туришимиз лозим.

Авазбек Тўраев,
Норин тумани “Қурбон ота” жоме
масжиди имом-хатиби

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг