Қоронғи режим
Image
Logo

БИЛАГУЗУКЛАРИНИ СОТИБ, БИР ОЙ МОБАЙНИДА ОЛИМЛАРГА ИФТОР ҚИЛИБ БЕРГАН ОЛИМА АЁЛ.

БИЛАГУЗУКЛАРИНИ СОТИБ, БИР ОЙ МОБАЙНИДА ОЛИМЛАРГА ИФТОР ҚИЛИБ БЕРГАН ОЛИМА АЁЛ.

«Бадоъе-ус саноъе» асари соҳиби Алоуддин ал-Косоний (ҳиж. 587-йили ваф.) раҳимаҳуллоҳ шундай буюк олим бўлганларки, у зотни "Малик-ул улама" (уламолар подшоҳи) деб аташган.

Шундай бўлишига қарамай, берган фатволарида бирор янглишишга йўл қўйгудек бўлсалар, уни аёли Фотима ас-Самарқандийя тузатиб қўяр эдилар.

Фотима ас-Самарқандийя замонасининг етук Фақиҳ олими Алоуддин ас-Самарқандийнинг қизлари бўлиб, Фиқҳ, Ҳадис ва Хаттотликда даврининг етук олимаси ҳам эдилар.

Илмий даражаси баробарида гўзаллиги билан ҳам донг таратган Фотимага ҳаридор бўлиб ҳатто Турк ҳукмдорлари ҳам оғиз солган эди. Лекин илмнинг ва илмий фаолиятнинг қийматини яхши биладиган Фақиҳ, Фотимани талабаси Косонийга берадилар. Қизларининг маҳрига эса ўзларининг машҳур асарлари «Туҳфатул фуқаҳо»га куёвлари Косоний тарафидан ёзилган шарҳ бўлмиш «Бадоъе-ус саноъе»ни оладилар.

Шундай қилиб бир хонадонда ота, қиз ва куёв бирга яшаб фатво ҳайъати ташкил этиб, илмий фаолиятлар олиб боришади. Маълум муддатдан кейин фиқҳ илми билимдони бўлмиш бу жуфтлик Ҳалабга кўчиб борадилар. 

Ҳалабда ҳам жиддий эътибор қозонган бу жуфтликни яшаган хонадонлари халқнинг фатво сўраб келадиган асосий манзилига айланади. Бир сафар Рамазони шариф келганида Фотима ас-Самарқандийя билагузукларини сотиб, бир ой мобайнида фиқҳ олимларига ифтор қилиб берадилар. Кейинчалик бу Ҳалабни одатига айланиб қолади.

Ифторлик фазилати хақида Зайд ибн Холид Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким рўзадорга ифторлик қилиб берса, унга ҳам рўзадорнинг ажридан бирор нарса камайтирилмаган ҳолда, унинг ажри мислича берилади”, дедилар”. (Имом Термизий ривояти)

Уларнинг вафоти ҳам Ҳалабда бўлиб, "Қабру солиҳин" мозорига дафн этилган икки жуфтликнинг қабрларига ёнма-ён бўлганлари учун "Қабрул маръа ва завжиҳа"(Эр-хотиннинг қабри) деб номлашган.

 

Манбалар асосида тайёрланди
Муродилла Ахмедов,
Наманган тумани “Отавалихон” жоме
масжиди имом-хатиби

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг