Қоронғи режим
Image
Logo
БИЗНИ ЭСДАН ЧИҚАРМАЙДИГАНЛАР БОР

БИЗНИ ЭСДАН ЧИҚАРМАЙДИГАНЛАР БОР

Инсон ўзини ёлғиз, атрофдаги яқинлари гўёки уни эсдан чиқариб юбораётгандек ҳис этса, ёки ташвиши бироз ортиб нима қиларини билмай турса, уни фаришталар эсдан чиқармагани, ҳатто уларнинг орасида муқарраблари борлиги зикр қилинган мазкур оятни эсласин: “Аршни кўтариб турадиганлар ва унинг атрофидагилар Роббларига ҳамд ила тасбиҳ айтурлар, Унга иймон келтирурлар ва иймон келтирганларга мағфират сўраб: «Эй Роббимиз, раҳматинг ва илминг ила ҳар бир нарсани қуршагансан, бас, тавба қилиб, йўлингга эргашганларни мағфират қилгин ва уларни дўзах азобидан сақлагин” (Ғофир, 7). Яъни, Аллоҳ таолонинг Аршини инсон идрок қила олмайди, инсон аршни кўтариб турадиганлар ва унинг атрофидагиларнинг ҳам ҳақиқатини билмайди. Билгани–Аршни кўтариб турадиган, атрофини ўраб олган зотлар борлигидир. Улар модомики Аршни кўтариб турган эканлар, шунга яраша куч-қувват ва мақом-мартабага эгадирлар. Демак, мана шундай зотлар биз гуноҳкорларни эсдан чиқармадими, дунё кўзимга қоронғу бўлиб кетди, мен билан ҳеч-кимнинг иши йўқ, десак хато қилган бўламиз. Қаранг, Расули акрам алайҳиссалоту вассалом инсонлар орасида ташвиши энг кўп бўлишига қарамай, севимлигимиз уларнинг ичида энг табассумлиси эдилар. Бизчи?! Қачон ўнгланамиз?! Ташвишларга гирифтор бўлганимизда бизларга тўғри йўл кўрсатган, ғами бизнинг нажотимиз бўлган зотга эргашишни ўрганамизми?! Шу ва шу каби саволларни ўзимизга бериб, ечим изламасак, аҳволимиз аянчли бўлиб қолаверади.

Маъсумхон Турғунов
Наманган шаҳри Шайх Эшон
жоме масжидининг имом-хатиби

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг