Қоронғи режим
Image
Logo

БОЛА ОДОБИ БИЛАН ГЎЗАЛ!

БОЛА ОДОБИ БИЛАН ГЎЗАЛ!

     Муқаддас ислом динимизда одобга бўлган эътибор жуда хам катта. Буни Қуръон оятларидан, Пайғамбаримиз хадисларидан кўплаб мисоллар келтириш мумкин. Пайғамбаримиз Мухаммад соллаллоху алайхи васаллам хадислари инсоннинг маънан юксалиши, эзгуликка интилиши, халолни харомдан фарқлай билиши, инсон ўз хаётининг мазмун мохиятини англаб олиши учун нихоятда мухимдир. Одобни уламоларимиз турлича таърифлашган. Баъзилар: “Одоб, одамларни мақталган нарсаларга чакиргани учун “Одоб” деб номлаганлар деса, бошқалари мақтовга сазовор сўз ва амални истеъмол килиш одобдир” -деганлар. Абу Зайд рахматуллохи алайҳи: “Одоб фазилатлардан бирига элтувчи яхши уринишга ишлатиладиган исмдир” — деганлар. Демак, нимаки яхшиликка чорлайди ва ёмонликдан қайтаради ва одамлар кўриб туриб хавас килади ёки килган ишини кўриб дуо килишади, ана ўшанинг барчаси одобдир. Шу ўринда пайғамбаримиз Мухаммад алайхиссаломнинг одоблари, феъллари, одамлар билан бўлган муомалалари бизлар учун бир мактаб вазифасини ўтайди. Зеро, Аллох таоло ўзининг каломида шундай дейди: “Албатта сиз улуғ хулқ эгасисиз”(Қалам сураси 4-оят).

    Абу Хурайрадан ривоят қилинган хадисда пайғамбаримиз Муҳаммад алайхиссалом: “Албатта, мен одоб ва ахлоқларни мукаммал қилиш учун юборилганман”— деганлар. (Имом Ахмад, Бухорий ва Хоким ривоят қилганлар). Шундай экан Пайғамбаримиз ахлоқларини ўзида мужассам қилган инсон хеч қачон ёмон йўлга юрмайди ва тўғри йулдан адашмайди. Зеро, қилинаётган амалларда инсоннинг маънавий киёфаси, одоб ахлоқи намоён булади. Бидъатларга шўнғиган кимса одамларни тўғри йулдан адаштиради. Бундай кимса беадаблар сирасига киради.  Мусулмон кишининг хаёт тарзи, инсонларнинг ўзаро  муомаласи, юриш-туришга, кийиниши, еб-ичиши, ҳатто хожатхонага кириш-чиқишида ҳам ўзига хос одоблар бор. Пайғамбаримиз солаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қиладилар:  “Болаларингизга одоб беринглар ва одобларини чиройли қилинлар”. (Муслим ривояти)

    Бошқа бир ҳадисда: «Саломдан аввал сўзбошламанг. Ким саломдан аввал сўз бошласа, унга жавоб берманг…», дейилган. Демак, тарбияни, одобни, энг аввало салом беришдан бошлашлик лозим экан. Чунки икки мусулмон учрашганда энг аввал  саломлашиши лозим. Саломлашмасдан сўз бошлаш одобдан эмас.

    Буюк ватандошимиз, ҳадис илмининг султони Имом Ал-Бухорий хазратлари ўзининг  машҳур “Ал-Адаб ал-муфрад” (Одоблар хазинаси) хадислар тўпламида айнан одоб ахлоқга оид 1322 та хадис келтирганлар.

     Хозирги кунда “оммавий маданият” деб номланган бир “иллат” фарзандларимизни хам ўз домига тортмаслиги учун ҳар бир ота-она, ўкитувчи, устоз, махалла фаоллари бефарқ бўлмасдан, ўсиб келаётган фарзандларимиз одоб ахлоқларига  катта этибор қаратишимиз лозим.

     Азизлар, ватанимизнинг гуллаб яшнаши, турмушимизнинг обод бўлиши, фарзандларимиз ўз ватанига, динига, оиласига содиқ бўлиши учун энг аввало уларнинг одобига, ахлоқига, эътиқодига ва илму маърифатли бўлишига катта эътибор беришимиз лозим. Зеро,  фарзандларимиз бизданда илмлироқ ва ақиллироқ, халқи учун чин дилдан хизмат қиладиган одобли, ахлоқли, дину-диёнатли бўлишсин.

Муродуллоҳ Баҳодиров,
Косонсой туман “
Қорасув” жоме
 масжиди имом-хатиби

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг