Қоронғи режим
Image
Logo

БУ ИЛЛАТДАН САҚЛАНИНГ.

БУ ИЛЛАТДАН САҚЛАНИНГ.

Аллоҳ таоло азиз ва мукаррам қилиб яратган инсонни масхара қилиш бу мўмин мусулмон инсонга ёт бўлган ишдир.

Масхара деганда шарафини пастга уриш, хорлаш йўли ила бировни кулгуга олишдир. Гоҳида имо ишора билан ёки лақаб қўйиш билан ҳам масхара бўлиши мумкин. Аллоҳ таоло “Ҳужурот” сурасида айтади, “Эй, иймон келтирганлар! Бир қавм бошқасини масхара қилмасин, эҳтимол улар булардан яхшироқдир. Ва аёллар ҳам бошқа аёлларни (мас-хара қилмасин), эҳтимол, улар булардан яхшироқдир”(11-оят).

Албатта, ўзгаларни масхара қилиш ёмон одат бўлиб, жамият аъзолари ўртасидаги ўзаро алоқаларнинг бузилишига сабаб бўлади. Бир одам иккинчисини масхара қилса, камситса, устидан кулса, албатта, масхара қилинган одамнинг ач-чиғи чиқади, у ҳам масхара қилувчига ўзига яра-ша жавоб беришга уринади. Орада низо-жан-жал чиқади, ижтимоий алоқалар бузилади ва жамият заифлашади.

Диниммиз эса, доимо мусулмонлар жамиятининг мустаҳкам бўлиши учун қайғуради. Шунинг учун ҳам ушбу ояти каримада Аллоҳ таоло инсонларни бир-бирини масхара қилишдан қайтармокда.“Эй, иймон келтирганлар! Бир қавм бошқасини масхара қилмасин, эҳтимол, улар булардан яхшироқдир.”

Эътибор берадиган бўлсак, Аллоҳ таоло ушбу оятни яна

“Эй, иймон келтирганлар!” нидоси ила бошламоқда. Шунинг ўзи ҳам нидодан кейин келадиган масала ўта муҳимлигидан дарак беради.

Ожиз инсон ҳар нарсани ўз ўлчови билан ўлчашга ҳаракат қилади. Шунингдек, масхара қилувчилар ҳам одамларнинг қадрини ўзларича ўлчашади.

Лекин Аллоҳ таолонинг ўлчови бошқа. Эҳтимол, ҳеч ким кўзга илмайдиган бир инсон Аллоҳнинг ҳузурида минглаб бой-зодагон, уддабуронлар-дан чандон-чандон яхши мартабададир.

Одатда, кўпгина ишлар ҳақидаги ҳукмлар эркакларга хитобан айтилсада, ўз-ўзидан аёлларни ҳам ичига олиб кетаверади. Аммо, бир-бирини масхара қилишдан манъ қилувчи хитобда эркаклардан кейин аёллар алоҳида зикр қилинган.

“Ва аёллар ҳам бошқа аёлларни (масхара қилмасин), эҳтимол, улар булардан яхшироқдир.”

Нимага? Чунки, бир-бирини масхара қилиб устидан кулиш, турли ишлар билан фахрланиб ўзгаларни камситиш аёлларда кўпроқ учрайди. Чиройли аёл хунугини, бойи камбағалини, ёши қарисини, моҳираси нўноғини масхара қилиб, устидан кулади.

Лекин Аллоҳ таолонинг ўлчови бошқаку! Эҳтимол, ҳаётда хунук, камбағал, нўноқ бўлган аё

Аллоҳ таолонинг ҳузурида минглаб чиройли, бой ва моҳира аёллардан кўра яхшироқдир. 

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади

“Мусийбатга учраган бир киши бир гуруҳ аёллар олдидан ўтди. Улар уни масхара қилиб, кулишди. Ўша аёлларнинг баъзиси мусийбатга учради” дедилар

 Демак, бирор камчилиги бор кишини масхара қилиб кулиш мумкин эмас экан. Аллоҳ таоло хохласа, масхара қилиб кулган кишини ўша масхара қилинган кишига ўхшатиб қўйиши ҳеч гап эмас

Аллоҳ таоло жамиятиммизда истиқомат қилаётган барчаммизни меҳру оқибатда мустаҳкам қилсин.

 

Қорабоев Ҳошимжон,
Косонсой тумани “Исламобод” жоме
масжиди имом хатиби

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг