
ЭРТАНГИ КУН КУТГАНИМИЗДЕК БЎЛИШИ УЧУН БУГУННИНГ ЎЗИДА ЁШЛАР ТАРБИЯСИГА ЖИДДИЙ ЭЪТИБОР ҚАРАТИШИМИЗ ЗАРУР
Оила – жамиятнинг бошланғич таянчи. Оила тинч ва фаровон экан жамият юксалади.
Аллоҳ таоло (Таҳрим сураси 6-оятида) шундай марҳамат қилади: «Эй имон келтирганлар! Ўзларингизни ва оила аъзоларингизни ёқилғиси одамлар ва тошлар бўлмиш, дағал ва қаттиққўл, Аллоҳ буюрган нарсага итоатсизлик қилмайдиган, фақат буюрилган ишни қиладиган фаришталар (хизмат қиладиган) дўзахдан сақлангиз».
Ислом таълимоти кишилик жамиятида ўз ўрнини топиб, унинг дунёвий ва диний ҳаётида амалий татбиқини топган илк саодат асридан бошлаб ёш авлод тарбиясига катта аҳамият бериб келади
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) марҳамат қилиб айтадилар: «Кишининг ўз фарзандини чиройли одоб-ахлоқ билан тарбиялаши кўп миқдордаги нафл садақа беришидан яхшироқдир» (Термизий ривояти).
Бошқа бир ҳадисда: «Ота болага гўзал одобдан яхшироқ нарсани бера олмайди» (Термизий ривояти), дейилади.
Буюк ҳамюртимиз Абу Али ибн Сино фарзанд тарбияси ҳақида васият қилиб, бундай деган эди: «Ёш бола таълим-тарбия оладиган жойда одоб-ахлоқли, туриш-турмуши намунали болалар бўлиши лозим. Зеро, ёш бола ҳар бир нарсани уларга тақлид қилиб ўрганади ва улар билан дўст бўлади».
Муҳтарам Президентимиз нутқларидан бирида фарзандлар тарбияси ва уларнинг баркамол авлод бўлиб етишишида одобахлоқнинг ўрни катта эканини таъкидлаб, жумладан, бундай деганлар: “Ёшларимизга бугуннинг ўзида алоҳида эътибор қаратишимиз лозим. Улар нафақат ишончимиз ва келажагимиз, ёшлар – бугунги ва эртанги кунимизнинг ҳал қилувчи кучидир. Яъни эртанги кун кутганимиздек бўлиши учун бугуннинг ўзида ёшлар тарбиясига жиддий эътибор қаратишимиз зарур” .
Шундай экан ҳар биримиз фарзандларитмизни одоб-ахлоқига алоҳида эътибор бериб уларни тарбиясини гўзал қилишни яратган Аллоҳ насиб этсин.
Шарифхон Юсуфхўжаев,
Косонсой туман “Мулла Абдусамад” жоме
масжиди имом хатиби
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022