Қоронғи режим
Image
Logo

ФАРЗАНД ТАРБИЯСИ МУҲИМДИР

ФАРЗАНД ТАРБИЯСИ МУҲИМДИР

  Оилага эътибор, одоб-ахлоқ ва таълим-тарбия қон-қонимизга сингиб кетган бурчларимиздандир. “Бир болага етти қўшни ота-она” деган ибратли мақол бошқа халқларда бўлмаса керак. Шу биргина мақолнинг ўзидан ҳам фарзанд тарбияси, оилапарварлик биз учун нечоғли муҳим иш эканини билсак бўлади. Маҳалла аҳли, айниқса кексалар кўчада ёмонлик қилётган бола олдидан ҳеч қачон бепарво ўтиб кетмаган,дарров танбеҳ берган, тартибга чақирган. Чунки хартарафлама чиройли, одобли, гўзал хулқли, иффатли ва ҳаёли бўлишга, нафсни поклашга, буюрувчи ҳақ динимиз фарзанд тарбиясига катта аҳамият беради.

 Пайғамаримиз (алайҳиссалом): “Ҳеч ким фарзандига чиройли одобдан кўра улуғроқ нарса беролмайди”, деб марҳамат қиладилар. Яна бошқа бир пайт:”Сизларнинг яхшиларингиз аҳли аёлига, оиласига яхшиларингиздир”, дея таъкидлайдилар.

  Оила -жамиятни бир бўғини. Фарзандларимиз онгида элу юртга, Ватанга муҳаббат туйғулари оилада шакилланади. Жамиятнинг эртанги куни, тинч ва обод бўлиши энг олдин мана шу кичик жамиятда ўсиб-улғаяётган болаларимизга боғлиқ. Қайси оилада, қайси маҳаллада тарбия яхши йўлга қўйилар экан, ўша оила, ўша маҳалла гуллаб-яшнайди. Бу нарса юрт равнақига сезиларли таъсир кўрсатади.

  Оиладаги муҳит ота-она ўз маъсулятларини ҳис қилниши билан барқарор бўлади. Болаларнинг одобли бўлиб улғайиши учун оила катта ибрат мактабидир. Халқимиз: “ Қуш инида кўрганини қилади”, деб бежизга айтмаган.

 Бугун ёшларимизнинг таълим-тарбия олишларига жуда кўп қулайликлар яратилган. Илм олиш ёки хунар ўрганишга барча шароитлар етарли. Аммо, шу билан бирга, фарзандларимизнинг онгига таъсир ўтказиб, диний ва миллий қадрятларни, халқимизга хос ҳаё, андиша, иффат каби фазилатларни йўққа чиқаришга уринаётган бузғунчи ғоялар борлигини ҳам унутмаслигимиз керак. Бунинг учун фарзандларимиз онгида мафкуравий бўшлиқ қолдирмаслигимиз зарур. Турли мафкуравий хуружлардан ёшларимизни асрашда оилалар мустаҳкам қўрғон бўлсин.

Абдусаломхон Тожиходжаев,
Чуст тумани “Имомқулбой” жоме
 масжиди имом-хатиби

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг