Қоронғи режим
Image
Logo

ФАРЗАНД НЕЪМАТ ВА МАСЪУЛИЯТДИР

ФАРЗАНД НЕЪМАТ ВА МАСЪУЛИЯТДИР

Фарзанд Аллоҳ таоло бандаларига берган неъматларининг ичида беқиёсидир, десак муболаға қилмаган бўламиз. Бу ҳақида Шуро сурасининг 49 ва 50 оятларида шундай дейилади: "Осмонлару ернинг мулки Аллоҳникидир. У зот хоҳлаган нарсасини яратур. У зот хоҳлаган кишисига қизлар ҳадя этур ва хоҳлаган кишисига ўғиллар ҳадя этур. Ёки уларни жуфтлаб ўғил-қиз қилиб берур ва хоҳлаган кишисини туғмас қилур. Албатта, У зот ўта билгувчи ва ўта қодирдир". Яъни, инсонга ҳамма нарсани фақат Аллоҳ таоло беришининг ёрқин намунаси фарзанд масаласида кўринади. Айни шу масалада инсон ўзининг ожизлигини хис этади. Ўз хоҳишига кўра бирон нарсани бор қила олмаслигини, Аллоҳ таолонинг мадади ва иноятига муҳтож бўлиб туришини англаб етади. Қисқаси, мазкур оятлар орқали биз фарзанд Аллоҳнинг инъоми эканини англаб етамиз. Қолаверса, мазкур оят аёлини туғмагани боис зулм қилаётган, ёки кўп қиз туққани сабаб, кўчага олиб чиқиб қўяётган "эркак"ларга танбеҳ, эслатмадир.
Фарзанд неъмат бўлибгина қолмай омонат, ҳамда масъулиятдир. Бу борада бир куни сўралишимиз бор. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ҳар-бирингиз масъулсиз ва қўл остингиздаги (киши)лардан сўралгувчисиз", деб бежиз айтмаганлар. Демак, масъулиятни англаган ҳолда, бола тарбияси борасида, хусусан диндор, миллатпарвар қилиб ўстиришда тер тўкмасак бўлмайди. Акс ҳолда, оқибатимиз хунук бўлади, Аллоҳ асрасин. Чунки, бугунги кунда воқеликка назар солсак, боланинг таълим-тарбиясига салбий таъсир этувчи омиллар бисёр. Биргина телефонни олайлик. Ушбу мўъжазгина қурилмада инсоннинг яхшилигига хизмат қилувчи ва бир вақтнинг ўзида ёмонлигига кўмак берувчи имкониятлари мавжуд. Агар биз боламизни вақти-вақти билан ушбу матосини назорат қилиб турмасак, ичидаги аудио ва видео кўринишидаги фаҳш ва бузғунчиликдан иборат лавҳалар "тарбия" қилиб қўяди. Шунинг учун ҳам лоқайдлик қилиш ярамайди.

Қодиржон Умурзаков
Поп тумани "Муҳаммаджон қори" жоме
масжидининг имом-хатиби

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг