Қоронғи режим
Image
Logo

ҒАНИМАТЛИ ОЙ

ҒАНИМАТЛИ ОЙ

 “Захрат ул обидийн” китобида ривоят қилинибди: Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан Пайғамбаримиз олайҳиссалом марҳамат қилиб: “Кишики Рамазон ойида илм мажлисига ҳозир бўлса, Аллоҳ у кишининг ҳар бир қадамига бир йиллик ибодатнинг савобини ёзади ва Аршнинг тагида мен билан бирга бўлади. Ва кимики Рамазон ойида ҳамиша жамоатга келса, Аллоҳ таоло рўзи қиёматда ҳар бир ракаати учун бир шаҳарни беради ва у шаҳар Аллоҳ таоло неъматидан тўла бўлади. Ва кимики ота-онасига Рамазон ойида яхшилик қилса, Аллоҳнинг раҳмат назари унинг устида бўлади ва унинг жаннатга кирмоқлигига мен кафилдурман. Қайси хотиники, эрининг розилигини истаса, Рамазон ойида Биби Марям ва Оишанинг савобини топади. Ва кимики Рамазон ойида бир мусулмон биродарининг ҳожатини раво қилса, Аллоҳ таоло қиёмат кунида у кишининг мингта ҳожатини раво қилади”.дедилар.

Демак ҳадисга мувофиқ:“Ҳар бир бандаики муборак Рамазон ойи кирганида шод бўлиб, чиққанида ғамнок бўлса, Аллоҳ таоло у бандани дарҳол мағфират қилади”.

“Тафисири Мунир”да келтиришча, Мусо алайҳиссалом. дедилар: “Мен Аллоҳ таолога айтдим: “Эй Аллоҳ, менга уммат берсанг ва ризолинг учун Рамазон ойининг рўзасини тутса ва шу сабабдан уларнинг гуноҳлари кечирилса”. Худои таоло деди: “Эй Мусо, у умматлар Муҳаммад соллолоҳу алайҳи васалламнинг умматларидир”. Мусо алайҳиссалом. муножот қилдилар: “Эй Аллоҳим, ундай бўлса Рамазон ойини менга насиб қил”. Аллоҳ таоло деди: “У Муҳаммад соллолоҳу алайҳи васалламнинг умматларига хосдир, унинг умматидан ўзгага ато қилганим йўқ” ва яна айтди: “Эй Мусо, Мен Рамазон ойида осмондаги фаришталаримга буларни шафоат қилинглар, деб буюраман ва фаришталар Рамазон рўзасини тутганларни шафота қиладилар”.

 “Жаннат йилдан йилга Рамазон кириши билан зийнатланиб, янгиланиб, ўзини ҳозирлайди. Биринчи кечада Арш остидан шамол эсади, уни мусийра дейишади. Жаннат дарахтларининг барглари шитирлайди ва эшикларнинг халқалари тақиллайди. Сўнгра бир овоз эшитиладики, қулоғи бор жонзот ундан яхшироғини эшитмаган. Сўнгра ҳурлар кўриниш бериб, жаннат тепасига чиқадилар. Нидо қиладиларки: “Куёвлар борми? Аллоҳ таоло бизни уларга никоҳласин”. Кейин яна дейдилар: “Эй Ризвон! Бу тун қандай тун?” Улар талбия айтиб жавоб берадилар: “Эй жаннат гўзалларининг яхшилари, бу кеча Рамазон ойининг биринчи кечасидир”. Аллоҳ таоло жаннат фаришталарига “Жаннат эшикларини Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг рўзадор умматлари учун оч”, деб айтади. Сўнгра Аллоҳ таоло дўзах фариштаси Моликка: “Эй Молик, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг рўзадор умматлари учун жаҳаннам эшикларини ёп”, дедйди ва кейин Жаброилга айтади: “Эй Жаброил, ерга тушиб шайтоннинг саркашларини занжирбанд қил. Уларни темир бўйинбоғлар билан боғла, кейин денгиз тўлқинларига улоқтир, токи ҳабибим Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматлари рўзаларини бузмасин”.

Аллоҳ таоло Рамазон ойининг ҳар кечасида 3 марта сўрайди: “Сўровчи борми? Мен сўраган нарсасини бераман. Тавба қилувчилар борми? Тавбасини қабул қиламан. Истиғфор сўровчилар борми? Унинг гуноҳини кечираман”. Кейин нидо қилувчи нидо қилади: “Амалларнинг мукофотини тўла-тўкис қилиб берувчи бўлган Зотга қарз берувчи борми?” (яъни амал қилувчи борми? Аллоҳ таоло унинг ажрини мукаммал қилиб беради).

Аллоҳ таоло Рамазон ойининг ҳар куни ифтор пайтида минг кишини дўзахдан озод этади, ваҳоланки улар қилган гуноҳлари сабаб азобга гирифтор эдилар. Рамазон ойининг Жумъа куни ва Жумъа кечаси ҳар соатда ўн минг гуноҳкорни дўзахдан озод қилади. Уларнинг ҳаммалари азобга мубтало эдилар. Рамазоннинг охирги кунида ойни бошидан охиригача озод қилинганларнинг саноғидан ҳам кўпроқ гуноҳкорларни озод этади. Лайлат ул қадр кечаси эса, Аллоҳ таоло Жаброил алайҳиссалом.га ерга малоикаларнинг катта жамоаси билан бирга тушишни буюради. Унда кўк байроқ бўлади. уни Каъбанинг ёнига қўядилар. Жаброил алайҳиссалом.нинг 700 қаноти бўлиб, ундан фақат иккитаси Қадр кечасида ёйилади. Ўша 700 та қанотдан иккита қанотнинг ўзи ёзилганда мағрибдан машриққача ошиб кетади. Жаброил алайҳиссалом. малоикаларни бу умматга юборади. Сўнгра улар умматнинг турган, ўтирган, намоз ўқиган, зикр қилиб турганларига салом берадилар. Улар билан кўришадилар ва дуо қилганларида то бомдодгача “Омин” деб жавоб қайтариб турадилар. Бомдод бўлгандан кейин Жаброил алайҳиссалом. барча фаришталарга кетинглар – кетинглар, деб нидо қиладилар. Улар: “Эй Жаброил, Аллоҳ таоло Муҳаммад с.а.в.нинг умматлари бўлган мўминларнинг ҳожатларини нима қилди?” деб сўрайдилар. Жаброил алайҳиссалом. айтадилар: “Аллоҳ таоло уларга назар қилиб, уларнинг гуноҳларини авф этди. Фақат 4 кишиникидан ташқари”. “Улар кимлар?”, деб сўрадилар. Жаброил алайҳиссалом.: “Доимий ароқ ичувчи, ота-онасига оқ бўлган, силаи раҳмни узган ва мушоҳин”, деб жавоб бердилар. “Эй Жаброил, мушоҳин ким?” деб сўрадилар. Айтдиларки: “Мушоҳин бу хусумат қилувчи, яъни мўмин биродарига 3 кундан ортиқ гапирмай юрган киши”.

Яна бир ҳадиси муборакда;“Рўза тутган кишининг уйқуси ибодат, сукут сақлашлиги Аллоҳга тасбеҳ, қилган амалининг савоби орттириб берилади ва гуноҳи кечирилгандир”- деб марҳамат қилдилар.

Агар менинг умматим Рамазон ойи ичидаги нарсаларни билганларида эди, албатта, йилнинг ҳаммаси Рамазон бўлсайди, деб орзу қилардилар”. Зероки, савоблар Рамазон ичида йиғилгандир ва тоатлар мақбулдир, дуолар мустажобдир ва гуноҳлар кечирилгандир ва жаннат рўзадорларга муштоқдир.

Рамазон ойида рўзани тутмасликка рухсат берадиган узрлар қуйидагилардан иборат:

  1. Сафар – намозни қаср қилиб ўқишга сабаб бўладиган сафар рўзани тутмасликка ҳам сабаб бўлади. Бундай сафарда бўлган одам оғзини очиши ва кейин қазосини тутиб бериши жоиз. Мусофир ўз ихтиёри билан сафарда ҳам рўза тутаверса, яхши бўлади.
  2. Беморлик – рўза тутса ҳалокатга, қаттиқ машаққатга, хасталикнинг зиёда бўлишига ёки тузалишини орқага сурилишига сабаб бўладиган беморликка учраган киши рўзани очиб, кейин қазосини тутиб беради.
  3. Ҳомиладорлик – агар ҳомиладор аёл ўзига ёки ҳомиласига аввалги тажрибалар ёки мусулмон табиб гапи асосида зарар етишини билиб рўзасини очса, рухсат. Кейин имконини топганда қазосини тутиб беради.
  4. Эмизикли аёл – бола эмизаётган аёл ҳам юқоридаги ҳомиладор аёл учун зикр қилинган сабабларга кўра рўзасини тутмай кейин қазосини тутса жоиз.
  5. Қарилик – ёшлари улуғ ёшга етган, яъни ўта қари бобо ва момоларга рўза тутмасликка рухсат. Улар ҳар бир тутмаган рўзалари учун бир мискинни тўйдириш ила фидя берадилар.
  6. Ким оғир машаққат, очлик ва чанқоқ туфайли рўза тутса ҳалок бўладиган, ақли бежо бўладиган даражада ёки аъзоларидан бири ишдан чиқадиган бўлса, рўзани имкон топганда қазосини тутиб беради.

Баҳодир Ботиров,
Чуст тумани “
Охунбобо
жоме масжиди 
имом-хатиби.

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг