ГЎЗАЛ ХУЛҚНИНГ МЎМИН ҲАЁТИДАГИ АҲАМИЯТИ

Хулқ мақталадиган ёки ёмонланадиган белгиси билан табиий эҳтиёждан ажралиб туради. Яъни табиий эҳтиёж мақталмайди ҳам, ёмонланмайди ҳам, аммо хулқ, албатта, ё мақталадиган ё ёмонланадиган сифат бўлади. Масалан, чанқаганда сув ичиш табиий эҳтиёж, саҳийлик эса хулқ ҳисобланади.
Хулқ шакилланиш жиҳатидан икки турга бўлинади:
- Туғма хулқ;
- Кейинчалик ўзлаштирилган хулқ.
Туғма хулқ деганда бандадаги кейинчалик ўзлаштирилмаган, балки дунёга у билан бирга келган туғма характери тушунилади.
Кейинчалик ўзлаштирилган хулқ деганда эса турли омиллар натижасида бандада шаклланган ва унинг доимий одатига айланган яхши ёки ёмон сифат тушунилади.
Шунга кўра, динда мақталган хулқларни ўзлаштиришга уриниш ва ёмонланган хулқлардан сақланиш комил мусулмоннинг белгиларидан саналади.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам гўзал хулқли бўлишга тарғиб қилиш билан бирга бадхулқликдан қаттиқ қайтарганлар:
Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: " Қиёмат кунида мўминнинг тарозисида гўзал хулқдан кўра оғирроқ нарса бўлмайди. Аллоҳ таоло адабсиз сўзларни гапирувчи бадхулқ кимсага, албатта, ғазаб қилади", дедилар".(Термизий ривоят қилган.)
Гўзал хулқлар деганда динимизда тарғиб қилинган одобларга риоя қилиш тушунилади. Шу маънода гўзал хулқли бўлиш мусулмон киши учун динимиз талаби ҳисобланади.
Абдуллоҳ ибн Муборак роҳматуллоҳи алайҳ гўзал хулқни: "Очиқ юзлилик, яхшилик қилиш ва азият беришдан тийилиш", дея таърифлаган.
Шоҳ Кирмоний роҳматуллоҳи алайҳ: " Гўзал хулқ азият беришдан тийилиш ва қийинчиликларни кўтара билишдир", деган.
Зуннун Мисрий роҳматуллоҳи алайҳдан: "Энг кўп ғам-ғусса чекадиган киши ким?" деб сўрашганида у зот: "Энг хулқи ёмон кимса", деб жавоб берган.
Гўзал хулқ Ислом динининг моҳияти ҳисобланади. Мусулмон кишининг соғлом эътиқодли ва амалларида собитқадам экани унинг гўзал хулқидан билиниб туради. Зеро, гўзал хулқ мўминнинг комиллигига далолат қилади. Бу ҳақда ҳадиси шарифда қўйидагича хабар берилган:
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Мўминларнинг иймони энг комили уларнинг хулқи энг гўзалидир", дедилар". (Абу Довуд ривоят қилган.)
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам энг очиқ юзли, энг бағри кенг, энг кечиримли бир сўз билан айтганда хулқи энг гўзал инсон бўлганлар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига риоя қилиш бахту саодат бўлганидек, уларга риоя қилмаслик дунёда маломатга охиратда надоматга дучор бўлишга сабаб бўлади.
Иброҳим Қосимхўжаев,
Наманган шахар “Ғойибберди махдум”
жоме масжиди имом хатиби
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022