Қоронғи режим
Image
Logo

ГЎЗАЛ ХУЛҚ ЭГАСИ БЎЛАЙЛИК!

ГЎЗАЛ ХУЛҚ ЭГАСИ БЎЛАЙЛИК!

  Ислом дини гўзал ахлоқ-одобга шунчаки бир сулук, муомала маданияти сифатида эмас, балки, сохиби улкан ажру савобларни қўлга киритадиган ибодат сифатида қарайди. «Ахлоқ» бу арабча «Хулқ» сўзининг кўплик шакли бўлиб «Хулқлар» деган маънони ифодалайди. «Хулқ» эса луғавий жиҳатдан сажия, табиат, дин, инсоннинг фитратига кўшилиб яратилган феъл-атвор маъноларга далалат қилади. «Хулқ» билан «Халқ» (яралиш, хилқат» сўзлари ўртасидаги боғлик ҳам шундандир. Баъзилар; «Халқ» инсоннинг зохирий кўриниши бўлса, «Хулқ» унинг ботиний кўринишидир, дейдилар. Шу боис ҳам Набий алайхиссалом; «Эй Аллох, халқимни (Хилқатимни) чиройли қилганинг каби, хулқимни ҳам гўзал қил», деб дуо килдилар: ( Байхақий ривояти)

  Инсоннинг хулқи чиройли бўлиши учун аввало, унинг қалби пок бўлиши лозим. Чунки, қалб инсон жасадининг султони, қолган аъзолар эса унга тобеъдир. Агар қалб пок бўлса қолган аъзолар ҳам унга эргашади, агар у нопок бўлса, барча аъзолардан нопок амаллар собир бўлади.

  Ахлоқ илми уламолари «Одамдаги ахлоқлар унинг яратилишида қўшилиб яратилган бўладими ёки киши ахлоқни кейин ўрнатадими?» деган саволга: Ота-онасида мавжуд бўлган баъзи ахлоқлар инсонга онасининг қорнидалик пайтидаёқ ўтади. Аллоҳ бандани яратиш чоғида ахлоқ қобилятини ҳам қўшиб яратади. Инсон ўсиш жараёнида, тарбия, мухит ва одатланиш оқибатида у ёки у ахлоқни ўзида ривожлантиради ёки йўқотиб юборади», -деганлар.

  Шундай экан оилада ота-оналар фарзандида фақат эзгу ва яхши сифатларни шакиллантиришга эътибор беришлари лозим. Бунинг учун эса, аввало, ўзлари гўзал хулқи билан намуна бўла олсинлар. Бола комил инсон қиёфасини ўз ота онаси сиймосида кўрса қандай яхши.

  Мустақиллик туфайли фарзандларимизни дунёвий билимлар билан бир қаторда, имом Бухорий тўплаган хадислар, Нақшбандий таълимоти, Термизий ўгитлари, Яссавий ҳикматлари, имом Ғаззолийнинг дин ва дунё хақидаги қарашлари ва бошқа буюк алломаларнинг таълим-тирбияга оид ўгитлари асосида тарбия қилиш имконига эга бўлдик.

  Бугунги кунда юқоридаги алломаларимиз яратган нодир асарлар китоб дўконларидан истаганча топилади. Ота-оналар, бобо ва бувижонларимиз китоб дўконларини ҳам тез-тез зиёрат қилиб турса маънавий бойликка эга бўладилар. Аллоҳ таоло инсон зотини хушсурат ва гўзал қилиб яратган. Бу гўзаллик инсонни Аллох таоло яратган бошқа махлуқотларга қиёслаганда ҳам яққол намоён бўлади. Энди инсон хилқати ва сурати чиройли бўлганидек, ўзининг сийрати ва хулқини ҳам гўзал қилса ҳақиқий комил инсон бўлади.

Ахлоқ мавзусида яна кўплаб гапириш мумкин. Унинг мусулмон ҳаётидаги тутган ўрни ва охиратдаги самаралари ҳақида мухтасар маълумот беришга ўриндик. Нажот ва бахт-саодат ҳам айнан ахлокка боғлик эканлигини унутмайлик азизлар!

Мирзохид Умирзақов
Мингбулоқ тумани “Тотиқ Азиз” жоме
масжиди имом-хатиби

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг