Қоронғи режим
Image
Logo

Гўзал хулқ инсоннинг зийнати.

Гўзал хулқ инсоннинг зийнати.

Аллоҳ таоло инсонларнинг суратини гўзал шаклда яратиб қўйган. Бу гўзаллик инсонни Аллоҳ таоло яратган бошқа маҳлуқотларига қиёслаганда яққол намоён бўлади, агар инсон ўз сийратини ҳам, хулқини ҳам гўзал қилса, ҳақиқий комил инсон бўлади. Гўзал хулқ инсондаги барча фазилатларнинг энг олий ва афзалидир.  Чунки унинг эгасидан доимо яхшилик кутилади.Гўзал ахлоқда барчага намуна бўлган пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз умматларини доимо ҳусни хулққа, иззат-ҳурмат, раҳм-шафқат каби гўзал одоб-ахлоқ билан зийнатланишга чақирганлар.

Бу ҳақда Аллоҳ таоло Қурони каримда: «Албатта, Сиз буюк хулқ  узрадирсиз!» (Қалам сураси, 4-оят), деб марҳамат қилган. Шу сабабли ҳар бир мусулмон одоб-ахлоқни Пайғамбаримиздан ўрнак олмоғи лозим. Кишининг имони қандайлигини билмоқчи бўлсангиз, унинг хулқига боқинг..Инсоннинг хулқи чиройли бўлиши учун аввало, унинг қалби пок бўлиши лозим. Чунки, қалб инсон жасадининг подшоҳи, қолган аъзолар унга тобеъдир. Агар қалб пок бўлса, қолган аъзолар ҳам унга эргашади, агар у нопок бўлса, барча азолардан нопок амаллар содир бўлади.

Қалб поклиги борасида буюк аллома Имом Ғаззолий розияллоҳу анҳу шундай деганлар: “Киши зоҳирини нажосатлардан сақлаши, ундан узоқ юриши лозим. Аммо, ботиний нажосатлар ҳам борки, улардан сақланиш ундан ҳам муҳимроқдир. Чунки, ботиний ифлосликлар яъни қалб нопоклиги киши нафақат бу дунёда ҳалокатга бошлайди, балки охиратда ҳам аламли азобга дучор бўлишига сабаб бўлади.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган хадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Сизларнинг менга суюклироғингиз ва қиёмат куни менга яқинроғингиз ахлоқи гўзалларингиздир” (Имом Термизий ривояти), деганлар

Гўзал хулқ анбиёлар ва сиддиқларнинг, яхшиларнинг сифатидир. Ёмон хулқлар заҳри қотилдир. Ёмон хулқлар ўз эгасини шайтоннинг йўлига ва обрўйини тўкадиган абадий хасталикка бошлайди. Шунинг учун хулқларимизда баъзи қалб касалликлари борлигини сезсак, ўша касалликни унинг зидди билан тезда муолажа қилишимиз зарур. Масалан, бахилликни саховат, ғазабни ҳилм, жоҳилликни илм, кибрликни тавозеъ ва камтарлик билан даволаш керак. Аллоҳ барчалариммизни гўзал хулқ сохиби бўлишни насиб этсин.

 

Юнусов Илҳомжон
Косонсой тумани “Бузрукҳўжа” жоме
 масжиди имом хатиби.

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг