ҲАЛОКАТГА ОЛИБ БОРУВЧИ ИЛЛАТ!

Яхши касб-ҳунар ўрганиб, ҳалолдан ризқ топиш гўзал фазилат. Аллоҳ таоло барча жонзотлар қатори инсоннинг ризқини ҳам азалда белгилаб қўйган. Динимиз ана шу ризқни ҳалол-пок йўллар билан топишга буюради.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилиб шундай дейди: “Эй имон келтирганлар! Аллохгагина ибодат қилувчи бўлсангиз, сизларга Биз ризқ қилиб берган покиза нарсалардан еб, Унга шукр қилингиз!” (Бақара, 171), деб мараҳамат қилинади.
Аллох, таоло бу оятда бизларга фақат покиза нарсалардан еб-ичишни буюрган. Афсус, баъзи инсонлар нопок йўллардан ризқ ахтаришади. Ана шу нопок йўллардан бири порахўрликдир. Бу иллат барча халқларда, хусусан, бизда ҳам қораланади.
Бу борада Моида сурасининг 42-оятида бундай дейилади: “(Улар) ёлғон (тўқиш учун Сиз)га қулоқ соладиган ва суҳт (порани) ейдиганлардир...”
Олусийнинг “Руҳул маоний...” тафсирида айтилишича, ушбу оятдаги “суҳт” дан мурод порадир. “Суҳт” сўзи ҳалокатга, азоб уқубатга йўлиқтирмоқ, таги билан йўқ қилмоқ маъноларини англатувчи “саҳт” сўзидан келиб чиққан («ал- Мавсуа ал-исломийя ал-қувватийя»,22-жуз, 22-бет), Кейинчалик ҳар қандай нопок йўллар билан топилган даромадни «суҳт» дейиш одат бўлган (Тантовий. «Aт-Тафсир ал- васит»). Араблар бу сўзни қуллайдиган ўринларда биз «нопок» сўзини ишлатамиз. Аммо араб тили изоҳли луғатларида «суҳт» сўзи киши ошкора айтишга ор қиладиган даромадларни ифодалайди, дейилади.
Ҳадисларда ўлимтикнинг пули, фахш йўли билан топилган, қимордан ютиб олинган пул хам “суҳт” дейилиши учраса-да, Қуръони каримда бусўз меҳнатсиз даромадга, хусусан, порага нисбатан қўлланган.
Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Ҳаромдан озиқланган ҳеч бир жасад жаннатга кирмайди” (Абу Яъло, Баззор ва бошқалар ривояти).
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳматуллоҳи алайҳи ривоят қилган ҳадиси шарифда: «Аллоҳ пора берувчини, пора берувчини ва икковлари ўртасида юрувчи порасини лаънатласин», дейилган.Порахўрлик қанчалик ёмон иллат эканини ҳамма яхши билади. Ҳаммадан ҳам кўра бу ишнинг ёмонлигини мусулмонлар яхши биладилар. Чунки, бу иш улар учун нафақат бу дунёга, балки, охиратга ҳам тегишли масаладир. Аммо, минг афсуслар бўлсинким, кўпгина жамиятларда инсонлар порахўрлик балосидан жафо чекмоқдалар. Порахўрлик туфайли ботил ҳақнинг устидан, нопоклик поклик устидан, зулум адолат устидан, хиёнат омонат устидан, харомхўрлар покиза инсонлар устидан ғолиб келмоқдадир.
Бундай жирканч иллатдан ҳар бир мўмин банда узоқ бўлиши лозимдир.
Нурулло Маҳкамов,
Чуст туман “Саид Насимхон тўра” жоме
масжиди имом-хатиби
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022