ҲАЛОЛ РИЗҚНИ ТАЛАБ ҚИЛИШЛИК ФАРЗ АМАЛЛАРИДАН КЕЙИН ТУРУВЧИ ФАРЗДИР

Бу дунёдаги барча нарсалар бир сабаб орқали ҳосил бўлади. Парвардигори олам бизларни ва бу дунёни бир сабабдан яратди бу ҳам бўлса Ўзини танитиш учун. Биз бандаларни бу дунёда яратди, имтиҳон қилиш учун. Бизларга Ўзи ризқ беради, аммо сабабини банданинг ўзи ахтаради.
Қуръони Каримда;
“Эй иймон келтирганлар! Аллоҳгагина ибодат қилувчи бўлсангиз, сизларга Биз ризқ қилиб берган покиза (ҳалол) нарсалардан еб, Унга шукр қилингиз!”.
Ҳадиси шарифда эса;
“Кимки тиланчилик қилишдан сақланиш, оиласини боқиш ва қўни-қўшниларига мурувват қилиш мақсадида ҳалол йўл орқали ризқ топиш билан машғул бўлса, қиёмат кунида у Аллоҳ таолога юзи тўлин ойдек ёруғ бўлган ҳолида йўлиқади”.
Шақиқ ибн Иброҳим р.а. ушбу ояти каримани; “Агар Аллоҳ таоло барча бандаларининг ризқларини мўл-кўл қилса, албатта, улар ер юзида зулм-тажовузкорлик қилган бўлур эдилар” шундай шарҳлаганлар.
“Агар – дейдилар олим – Аллоҳ таоло бандаларига касб-ҳунарсиз ризқ-рўз берганида, улар бекор қолиб, оқибатда бузилиб кетардилар. Лекин бузғунчиликка бўш вақт топмасинлар, дея уларни касблар билан шуғуллантириб қўйди”
“Дунёда шундай бир гуноҳ борки, уни на 5 вақт намоз, на рўза, на ҳаж ва на умра билан ўчади. Сўрадилар: Ё Расулуллоҳ, унда у гуноҳни нима ўчиради? Пайғамбаримз с.а.в.: Ўша гуноҳни ўчирувчи фақат бир ғамдир. Аҳлини ҳалол билан боқишликка тиришаётганнинг ғами. Ҳалол ризқ топиш йўлида ғам чекувчининг ғами”.
Ҳазрати Росулуллоҳ ризқни қандай топиш борасида шундай таълимот берадиларки:
“Ризқларингизни ва ҳожатларингизни эрта саҳарда талаб қилинглар. Чунки саҳарда ҳам барака, ҳам нажот тарқатилади”
Яна бир ҳадиси шарифда: “Ҳалол ризқни талаб қилишлик фарз амалларидан кейин турувчи фарздир”.
Дарҳақиқат, ҳар бир банда мўмин ҳаётгузаронлик қилиши учун Аллоҳ таоло яратган ҳалол нарсаларни яхшилаб билиши, касбидаги, ишидаги муомалаларда, олди-бердиларда, қайси ҳолатлари ҳалолу қайсиниси ҳаром эканлигини ўрганиб билиши фарз.
Баҳодир Ботиров,
Чуст тумани Охунбобо жоме
масжиди имом-хатиби
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022