Қоронғи режим
Image
Logo

ҲАЛОЛЛИКНИ ЛОЗИМ ТУТАЙЛИК!

ҲАЛОЛЛИКНИ ЛОЗИМ ТУТАЙЛИК!

Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг бир неча ўринларида мўмин-мусулмон бандаларини ҳалол ризқ ейишга буюрган, жумладан Аллоҳ таоло Бақара сураси 168-оятда бундай деган: “Эй одамлар ердаги ҳалол-пок нарсалардан тановул қилингиз ва шайтоннинг изларидан эргашмангиз! Албатта у сизларга аниқ душмандир

Нўъмон ибн Башр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ҳалол очиқ-ойдиндир, ҳаром очиқ-ойдиндир. Улар орасида кўпчилик одамлар билмайдиган шубхали нарсалар бор, ким шубхали нарсалардан сақланса, дини ва шаъни учун пок тутибди. Ким шубхали нарсаларга тушса, худди қўриқхона атрофида чўпонлик қилиб, унга ўтиб кетай деган чўпонга ўхшайди. Огоҳ бўлинг! Албатта, ҳар-бир подшоҳнинг қўриқхонаси бордир. Огоҳ бўлинг! Албатта, Аллоҳнинг ердаги қўриқхонаси – харом қилган нарсаларидир. Огоҳ бўлинг! Танада бир парча гўшт бор у соғлом бўлса, бутун тана соғлом бўллади. У бузулса, бутун тана бузилади. Огоҳ бўлинг! Ўша нарса қалбдир.” (Имом Бухорий ривояти)

Ушбу ҳадиси шариф ҳалол нарсалар баён қилингани, бандалар харом ва шубхали нарсалардан сақланиб, фақат ҳалолни талаб қилиши лозим эканини баён қилмоқда.

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Эй инсонлар! Аллоҳдан қўрқинг ва талабни гўзал қилинг! Чунки хеч бир жонн гарчи ризқи ундан кечиксада, лекин ризқини тўлиқ олмагунича вафот этмайди. Шундай экан, Аллоҳдан қўрқинг талабни гўзал қилинг. Ҳалол бўлганини олинг ва харом қилинганини тарк қилинг!” дедилар. (Имом Можа ривояти).

Ушба ҳадисда ризқни ҳалол-покиза йўл билан талаб қилишга, харом йўлга зинхор яқинлашмасликка тарғиб қилинмоқда. Ҳалоллик деганда нафақат ризқ талаб қилиш балки барча ишларимизда ҳалол йўлни танлашимиз лозимдир. Ҳалолликнинг мезони кенгдир. Ҳар-бир мўмин, у ким бўлишидан қатъий назар ҳалолликка аҳамият бериши унинг жамият олдидаги бурчидир. Шунингдек камолот топиши ва Аллоҳ таолонинг фазлу-карамига эришиб икки дунё саодатини қўлга киритиши учун ҳалолликни лозим тутиши ўта аҳамиятлидир, бу эса турли касб ва соҳаларда хизмат қилётганлар иймону ихлос билан ҳалолликни лозим тутишини ифодалайди.

Нонвой эрта тонгдан унни қориб, касбга киришар экан ёпадиган нони ҳар бир инсоннинг қўлиги ҳалол пок етиб бориши учун ундан покизалик талаб қилинади. Ҳатто пешонасидан томадиган терни ҳам қораётган хамирига томмаслиги чорасини кўриши лозимдир. Ўтган аҳли солиҳлардан Сахил ибн Абдуллоҳ: Нажот уч нарсада – ҳалол ейиш, фарзларни адо этиш ва набий алайҳиссаломга эргашишдадир деганлар.

Биз нажот топишлигимиз учун ҳалолга аҳамият беришимиз, ейишлик, ичишликда ва кийим -кечакларимизда барча ҳаётимизда ҳалол йўлдан юришимиз лозим бўлади.

Демак ҳаётимизнинг барча ўринларида биз ҳалолликни лозим тутайлик!

Исақов Аъзамхон
Наманган шахар “Ёқуббой хожи” жоме
масжиди имом хатиби

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг