Қоронғи режим
Image
Logo

ҲАР ДАҚИҚА ҒАНИМАТ

ҲАР ДАҚИҚА ҒАНИМАТ

Ота-онасини ҳурмат қилмаган фарзанд ўз фарзандларидан ҳурмат талаб қилиши нолойиқдир дейдилар. Сиз бу фикрга қўшиласизми? унда “қайтар дунё” деган иборага қандай қарайсиз? Имом Муслим ривоят қилган бу ҳадиси шарифдан қандай маъно уқамиз “Оталарингизга меҳрибон бўлинглар, шунда сизлар ҳам фарзандларингиздан меҳр-мурувват кўрасиз”.

Ривоят: Ўғил кўзлари хиралашиб қолган, овқат тановул қилаётганда қўллари қалтирайдиган қари отасининг иззат ва ҳурматини бажо келтирмас эди. бир куни чол бечоранинг қўллари қалтираб,  ош сузиб берилган чинни косани тушуриб, синдириб қўйди. Буни кўрган келини нордон гап айтиб, уни кўнглини вайрон қилди. Ўғил эса отасини ҳовли этагидаги зах хонага кўчирди. Келин энди қайнотасига эски ёғоч косада таом берадиган бўлди. Бундан кўнгли озор топган қария вафот этиб кетган кампирини эслаб, зор-ночор йиғларди. Унинг ёлғиз юпанчи ва суянчиғи беш ёшли набираси эди. Бола Бобосининг ёнига келиб ўтирарди, маъсумона кўзлари, ёқимли қилиқлари билан бобосининг кўнглини овлаб,  унинг ғам ва аламларини бир оз бўлсада, енгиллатарди.

Бола қўлига пичоқ олиб бир ёғочни йўниб ўтирганида отаси: “ўғлим, нима қиляпсан?” деб сўради. Бола юмишидан бош кўтармаган ҳолда жавоб берди: - дадажон, ойим эски ёғоч косада бувамга овқат берадилар. Мен ҳам ёғоч коса ясаяпман катта бўлганимда ойим билан сизга шу косада овқат бераман.

Гўдакнинг бу ибратли гапи отага қаттиқ тасир қилди. У дарҳол зах хонага шошиб кирди,  отасини оёғига ўзини уриб дод солиб йиғлади, узур сўради мен нодон болангизни кечиринг отажон кечиринг деб оёқ қўлларин ўпди.

Ҳа, азизлар, эҳтимол шу сатрларни ўқиётганингизда отангиз ёки онангиз шифоҳонададирлар. Аллоҳ уларга шифо берсин. Сиз қўлингиздаги телефонни қўйинг. уларнинг ҳузурларига шошинг, дуоларини олинг. Эҳтимол ота-онангиз соғдир (ҳамиша соғ бўлсинлар) улар ҳузурига шошилинг меҳр тўла қучоғидан бахраманд бўлинг...Ҳа биз иш билан машғул одамлармиз.

Энди диққат қилайлик, ишимиз кўп, аммо ота-онамиз кўп эмас. Бугунги ишни эртага ҳам қилсак бўлади, бироқ ота-она ғанимат, аччиқ бўлса ҳам ҳақиқат шуки, бугун кўргани келолмасангиз,  эртага иссиқ юзларини эмас,  совуган жасадларини кўришингиз мумкун.  Ҳар нафас ғанимат, ҳар дақиқа ғанимат дунёда яшаётганингизни зинҳор унутманг!

Биз бешикларни кўп кўрамиз. аммо қачондир шу каби бешикда ётганимизни, онамиз тунлари бедор алла айтиб чиққанларини бир ўйлаб тафаккур қилайлик, агар ўйламасак, эсламасак бу инсофдан бўлмайди. Ўлим билан олишиб, тасавурга сиғмас оғриқларни бўйнига олиб дунёга келтирган онани куч-қуввати кетганда уларга бепарво бўлиш ақилли, иймон-инсофли фарзандларни иши эмас!

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳуни оналари чақирганларида ЛАББАЙ дедию маҳзун ҳолда дод деб йиғладилар, онажонимни овозидан овозимни юқори қилиб юбордим деб 100 маротаба истиғфор айтиб ҳатто бозорга чиқиб бир қулни гуноҳига кафорат бўлиши учун озод қилиб юборган экан.

Сизу-биз мусулмон фарзандлари ота онамизга энг гўзал суратда самимий ғамҳўр бўлмоғимиз лозимдир. Зеро ота-онаси рози бўлган фарзанддан Аллоҳ таоло ҳам рози бўлади дейилган.

Нуриддин Хамрақулов,
Учқўрғон туман “Шархончек” жоме
масжиди имом ноиби

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг