Қоронғи режим
Image
Logo

ҲАСАДДАН САҚЛАНАЙЛИК!!

ҲАСАДДАН САҚЛАНАЙЛИК!!

Аллоҳ таоло ўзининг муқаддас ислом динини бандаларига нозил қиларкан, унда инсон ҳаёти давомида яшашлиги учун зарур бўлган барча муомилаларни батафсил тушунтириб берди. Инсон нима амал қилса жаннатга-ю, нима амал қилса дўзаҳга киришлиги, қайси амал Аллоҳни розилигига сабаб бўлади-ю, қайси амал ғазабига сабаб бўлади, буларнинг барчаси ҳақида  Аллоҳ таоло Қуръони каримда ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам  ҳадиси муборакларида хабар берилган. Инсониятни қалбини қаттиқ бўлишга, Роббисини ғазабига, Пайғамбарини суннатига хилоф қилишга олиб борадиган амаллардан бири ҳасаддир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда:  “Ёки Аллоҳ одамларга Ўз фазлидан берган нарсаларга ҳасад қилмоқдаларми?” деган (Нисо сураси, 54-оят). Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мўмин банданинг ичида Аллоҳнинг йўлидаги (амалда ютилган) чанг ва жаҳаннамнинг олови жамъ бўлмайди. Бир банданинг ичида иймон билан ҳасад жамъ бўлмайди”, – дедилар. (Ибн Ҳиббон ривояти)  Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳасаддан сақланинг! Чунки, ҳасад яхшиликларни худди олов ўтинни егандек, еб юборади”, – дедилар. (Абу Довуд ривояти) Шунинг учун ҳам, ҳасадгўй одамга эътибор билан назар солинса, унда ҳеч бир яхшилик аломатлари топилмайди. Ҳасад тарқалган жамиятда ҳам худди шу манзаранинг ўзини кўрасиз. Шунинг учун ҳам ҳасадчининг зиёнидан доим Аллоҳ таолодан паноҳ сўрашлик лозим бўлади. Қуръони каримда ҳам: “Ва ҳасад қилган ҳасадчининг ёмонлигидан паноҳ сўрайман” деб марҳамат қилинади. (Фалақ сураси, 5-оят)  Аллоҳ таоло барчаларимизни мана шундай ҳасад деб аталмиш иллатлардан ўз паноҳида асрасин.

 

Муҳириддинхон Абдуллаев,
Косонсой тумани  “Аълохон махдум” жоме
масжиди имом-ноиби

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг