ҲАЁ-У ОДАБДУР

Авваламбор ҳар бир ота-она ўз фарзандининг энг аввалло ақилли ҳушли, одобли, андишали ва ҳаёли бўлиб вояга етишига жиддий эътибор қаратган. Одоб андиша ва ҳаё инсонни ёмонликдан қайтариб яҳшиликка йўллайдиган маънавий кучдан иборатдир. Абу Ҳурайра (Розиаллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳаё иймондандир, иймон жанатдадир. Ҳаёсизлик жафодандир, жафо дўзахдадир дедилар. (Имом Термизий ривояти).
Бошқа ҳадисда Анас ибни Моликдан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам «Ҳаё бирор нарсада бўлса албатта уни зийнатлайди. Беҳаёлик бирон нарсада бўлса, албатта уни шарманда қилади» дедилар. Демак Ҳаё ҳамма нарсани зийнатлар экан кимда ҳаё бўлса уни зийнати экан. Беҳаёлик кимда бўлса ўз егасини шарманда қилади. Ҳар бир мусулмон инсон ўзини ҳаё билан зийнатлаб юриши зинҳор беҳаёликнинг якининга ёламаслиги ундан хазар қилиши керак. Абу ҳурайрадан ривоят қилинади набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Иймон олтмиш нечта ёки етмиш нечта шуъбадан иборатдир. Уларнинг енг афзали «Лаа Илааҳа Илаллоҳ»дир ва энг кичиги йўлдаги озор берувчи нарсани олиб қуйишдир. Ҳаё – Иймондан бир бўлакдир дедилар. Демакдир ҳаё иймонни бир жузи экан. Ҳаёсиз булиш иймонни олтмиш нечта ёки етмиш нечта жузидан бирини ёқатиш экан. Шунинг учун шарм-ҳаё масласига катта этибор бериш керак узи ҳаёли булиши билан бирга аҳли фарзандлари атрофидаги кишиларнинг ҳаёли булишларига ҳаракат қилиш керак. Абу Саъид худри розиаллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳаёллари чимилдиқдаги келинчакникидан ҳам кучликроқ эди. Бир нарсани ёктирмасалар юзларидан билинар еди. Жунайд (рахматуллоҳ алайҳи) айтади тўрт нарса бандани олий даражаларга кўтаради: тавозелик ҳалимлик саҳийлик ва чиройлик хулқ. Ҳамда улар иймон мукаммалигининг белгисидир. Улуғ саҳобеликдан хазрати Усмон розияллоҳу анҳу ғоятда ҳаёли инсон булганлари учун у кишидан фаришталархам ҳаё қилар экан. Росуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам билганлари учун у кишидан ҳаё қилганлар.
Сиз билан биз мўмин мусулмонлар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уматтиман деб юрган кишилар ҳар бир нарсада Росулуллоҳ соллаллаҳу алайҳи васаламни яхши ўрнак қилиб олишимиз лозим бўлиб ҳаётимизда кундалик турмуш тарзи, ўзаро муомила ота-она ва фарзандлар, ака-укалар, опа-сингиллар, эркак ва аёл ўртасидаги муносабатларда ўзаро одоблик андишалик ҳаёлик бўлиб муомила қилишимиз зарурдир.
Аллоҳ таъало барчаларимизни ўзидан қўрқадигон ҳаёлик бандаларидан айласин .
Насимхон Маматханов,
Наманган шаҳри “Боқи Полвон” жоме
масжиди имом ноиби
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022