
ИЛМ ИНСОНГА БЕРИЛГАН НАЖОТ
Маълумки, илм ҳар бир халқ ва миллат фахрланадиган омилдир. Унинг шахс ва жамиятга қанчалар манфаати борлигини барча бирдай тан олади.
Аллоҳ таоло яна мужодала сураси 11-оятида шундай марҳамат қилади:
«Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва илм ато этилган зотларни (баланд) даража (мартаба)ларга кўтарур»
Бошқа ояти каримада шундай деган:
«(У) инсонни яратди. Унга баённи (нутқни) таълим берди» (Раҳмон, 3–4).
Аллоҳ таоло бу оятларда илмни неъмат ўлароқ зикр қилди.
Ҳадиси шарифларда эса, илм фазилати қуйидагича баён этилади:
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Кимга Аллоҳ яхшиликни ирода қилса, уни динда фақиҳ (теран англовчи) қилиб қўяди ва унга тўғри йўлни кўрсатади».
Яна бир ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам яна марҳамат қиладилар: «Олимлар Пайғамбарларнинг ворисларидир».Маълумки, Пайғамбарлик рутбасидан устунроқ ҳеч бир рутба йўқ ва бу рутбага меросхўр бўлиш олий шарафдир.
Баъзи бир ота-оналардан фарзандларига мерос қолади ёки яқинларидан қандайдир бир бойлик қолиши мумкин. Аммо, бу бойлик вақтинчалик, баъзида фоидали баъзида бе фоида нарсаларга, беҳуда матоҳларга сарфланиб кетади. Аммо илм ундай эмас, ким илм олса ҳар икки дунёда ҳам бахт-саодатга эришади.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қиладилар: «Олимга ердаги ва осмондаги барча нарсалар истиғфор айтади».Ердаги жонзотлар ва осмонлардаги малоикалар истиғфор айтиб турувчи кишиларнинг мансабидан зиёда мансаб борми?!
Ҳақиқатда бу мансабдан кўра олий мансаб йўқ. Аллоҳ таоло ҳаммамизни илмга муҳаббатли , ихлосли бандалари қаторида айласин.
Юнусхон Умаров,
Косонсой тумани “Аълохон Махдум” жоме
масжиди имом-ноиби
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022