ИЛМ ЙЎЛИ

Инсон ҳаётида билими, маьрифати билан жамият аьзолари ўртасида қадр қимматга эга бўлади, ҳатто Одам (алайҳис салом )ни барча фаришталардан ҳам юқори мақомга кўтарган нарса илм маьрифатдир. Аллоҳ таоло бутун инсониятни зулмат, жаҳолат, залолатдан фақат илму маьрифатгина халос этишини баён этган. “ ( Аллоҳ ) Одамга барча ( яратилган ва яратиладиган нарсаларга тегишли) номларни ўргатди. Сўнгра уларни фаришталарга (бирма бир) кўрсатиб деди: Агар (эьтирозингизда) ростгўй бўлсангиз, ана у нарсаларни номлари билан Менга айтиб берингиз!.”(Бақара, 31-оят.) Ватандошимиз машхур фақиҳ имом Абу Лайс Самаркандий (розияллоху анҳу) айтадилар: “Таълим олувчи муҳтож бўладиган нарсанинг энг аввали олган илмидан фойдаланиши ва ўзидан таълим олиётган кишига фойдали бўлиши учун ниятини тўғри қилишдир. Агар ниятини тўғри қилмоқчи бўлса, у тўрт нарсани қасд қилиши лозим. Пайгамбаримиз (саллаллоҳу алаҳи васаллам) “Амаллар ниятга қараб мақбул бўлади”, деганлар.
- 1. Илим олиш билан билимсизлик ва жоҳилликдан халос бўлишни ният қилиш. Аллоҳ таоло айтади. “Биладиганлар билан билмайдиганлар тенг бўлурми?” (Зумар 9)
- Ҳосил қилган илми билан халқка, ўзи яшаб турган жамиятга наф келтиришни ният қилиш. Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам айтганларидек “Инсонларни энг яхшиси инсонларга фойдаси кўпрок теганиганидир”, деб марҳамат қилганлар.
- Таълим олиш билан илму фанни камолотга, тараққиётга етказишни ният қилиш, чунки инсонлар илм ҳосил қилишга бепарво бўлсалар, Пайгамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларидек “Илм ўрталарингиздан кўтарилиб, зое бўлишидан олдин илмни ўрганинглар.”.
- Талим олиш билан бирга илмга амал қилишни ният қилиш, аксини эмас . Бамисоли илмсиз амал бекор бўлганидек, амалсиз сабабни талаб килиш беҳуда ишдир. Илм амал учун сабабдир. Амалсиз илм увол, илмсиз амал залолатдир.
Ҳаммамиз ҳамжиҳатлик билан бир ёқадан бош чикариб, азиз фарзандларимизниинг таълим ва тарбия ишлари билан ўз вақтида машғул бўлсак, албатта, бунинг ижобий самараларини Аллоҳ таоло ато қилади. Аллоҳ таоло бу улуғ ва савобли амалларни чин ихлос билан адо этишга барчамизга муваффақ айласин.
Мансурхон Марупов,
Косонсой тумани “Ҳазрати Умари Одил” жоме
масжиди имом хатиби
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022