ИЛМЛИК ЁШЛАР ЮРТ ТАЯНЧИ.

Инсон жамиятда яшар экан умр давомида турли билим ва кўникмаларга эга бўлади. Бу билим ва кўникмалар яхши ёки ёмон, фойдали ё зарарли бўлиши мумкин. Динимиз бизни ўзимизга ва жамиятга, дунё ва охиратга фойдаси тегадиган илм олишга тарғиб қилади. Илм олишга тарғиб маъноси бир қанча ояти карима ва ҳадиси шарифларда ўз аксини топган. Илм соҳиблари – имон келтирганлар ичида хос бир мақом ва даражаларга кўтарилиши ҳақида Қуръони каримда хабар берилади: яъни: “…Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва илм ато этилган зотларни (баланд) даража (мартаба)ларга кўтарур. Аллоҳ қилаётган (барча яхши ва ёмон) амалларингиздан хабардордир” (Мужодала сураси, 11-оят).
Ояти каримада зикр қилинган “даражалар” ҳақида муфассирлар икки хил сўз айтганлар. Биринчиси – дунёдаги мартаба ва шараф. Иккинчи сўз – бу даражалар охиратда бўлади. Оят ҳақида ҳар икки сўзни жамланса, янада гўзал маъно бўлади. Зеро, илм икки дунё саодатига етаклайди.
Али розияллоҳу анҳу бир саҳобийга шундай деб айтган экан: “Илм молдан афзалдур. Илм ўз эгасини қўриқлайди, молнии эса эгаси қўриқлайди. Молни сарф қилсанг камаяди, илмни сарфласанг, ўргатсанг, кўпаяди”, деганлар.
Ёшларни илм олишларида ота-оналарнинг хизматлари беқиёс. “Ёшликда олган билим тошга ўйилган нақш кабидир”, деб бежиз айтилмаган. Ота-оналар ўз фарзандларига тўғри маслаҳатлар бериб, уларнинг соғлом ва бақувват ўсиб улғайишларига илм, маърифатлик бўлишлари учун ғамхўр бўлишлари керак.
Аллоҳ таоло илм йўлида саъй-харакат қилаётган илм толибларига диний ва дунёвий илмларни мукаммал эгаллашларида ҳамда уларни ҳаётга тадбиқ этишларида улуғ муаффаққиятлар ато айлаб, барчаларимизни икки дунёда саодатлик ва солиҳ бандалардан бўлишимизни насиб айласин.
Ҳабибуллоҳ Муминжонов,
Косонсой тумани “Исломхон” жоме
масжиди имом хатиби
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022