Илмнинг фазилати

Билим олган киши ҳар томонлама ривожланган одобли, ахлоқли, камтарин, комил инсон бўлади. Ўша комил инсон, унинг олган билими ҳаёт йўлларида таянч, ёлғиз дамларида йўлдош, бахтиёр дақиқаларида раҳбар, қайғули дамларида мададкор бўлади. Билим инсонни ақл-идрокли, билимдон, ҳунарманд, иродали, эътиқодли қилади.
Ҳадиси шарифда: «Кимки дунёни хоҳласа, илм олсин, кимки охиратни хоҳласа, ҳам илм олсин», —деб айтилган.
Аслида, ҳадислар ўз моҳиятига кўра «Қурьон»дан кейин иккинчи манба, энг мўътабар ҳикматлар мажмуасидир. Ҳадисларда илм поклик, ҳалоллик, кишиларни яхшилик сари бошловчи тариқасида талқин қилинади.
Илм — бу ҳикмат, поклик рамзи, илмсизлик жоҳилликдир.
Илм ҳикмат, илм фазилат, илм диннинг ривожини, унинг тарқалишини таъминлайди.
Ҳадисларда «садақанинг афзали мўмин киши илм ўрганиб, сўнг бошқа мўминларга ҳам ўргатишидир», дейилади.
«Қурьони карим» ва ҳадиси шарифларда билим эгаллаш — жамиятга ва ўзига фойда келтирувчи шахс бўлиб етишишда муҳим омил, деб қайд қилинган. Ислом динида:
«Билимнинг офати унутишдир. Уни унга аҳл бўлмаган кишига гапириш эса уни зое қилишдир». Аллоҳ таоло ҳаммамизни илмига амал киладиган бандалар килсин.
Авазбек Тўраев,
Норин тумани “Қурбон ота” жоме
масжиди имом-хатиби
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022