ИНСОН УЧУН - ИЛМДАН ЎЗГА НАЖОТ ЙЎҚ

Илм олиш динимизда энг улуғ ибодатлардан саналади. Чунки банда илм воситасида Раббисини танишга, У зотнинг буйруқларини бажаришга, шунингдек, барча мавжудотларга тааллуқли бўлган ҳақларни адо этишга муваффақ бўлади. Бирор бир дин илм олишга Ислом динидек тарғиб қилмаган. Шунингдек, Ислом дини жаҳолатга қарши илм-маърифат билан курашишга катта эътибор қаратган.
Ўқиш – илмнинг калитидир. Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни пайғамбар қилиб юборган пайтни эсга олайлик. Одамлар жаҳолат ботқоғига тамоман ботган эди. Жоҳилиятнинг бу ҳолатини ёритишга тарихчиларнинг қалами ўтмаслик қилади, дейилган. Шунда Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг илк нозил бўлган оятларини “Ўқи” деб нозил қилди. Нозил бўлган ушбу “оят” инсониятни биринчи бўлиб нима қилиш керак эканлигини кўрсатиб берди.
Имом Бухорий асрлар оша мўмин-мусулмонлар қалби тўридан жой олиб, уларнинг мақтовларига ва улуғлашларига мушарраф бўлиб келмоқда. Буларнинг ҳаммасига “илм” сабаблидир. Илм сабабли бутун дунё аҳли У кишини танийди.
Илмга меҳр қўйган, эгаллаган ото-боболаримиздан Мирзо Улуғбек ҳазратлари осмондаги юлдузларни санаган.
Илмга меҳр қўйган, эгаллаган ото-боболаримиздан Аҳмад ал-Фарғоний ҳазратлари ясаган гидротехника иншооти “Нил” дарёси сувининг миқдорини ўлчашда қўлланилмоқда.
Илмга меҳр қўйган, эгаллаган ото-боболаримиздан Абу Али Ибн Сино ҳазратлари Европада Авиценна (Avicenna) номи билан машҳур табиб сифатида танилган. Олимнинг кўп жилдлик тиббий асари – “Тиб қонунлари” бўлиб, бу асар ўз мазмунига кўра тиббий билимларнинг нодир мажмуаси - қомуси ҳисобланади. Медицина сўзи ҳам Ибн Сино ҳазратларининг сўзидан келиб чиққандир.
Ундан ташқари Абу Лайс Самарқандий, имом ал-Мотуридий, Махмуд аз-Замахшарий, Абу Абдуллоҳ ал-Хоразмий, Абу Райҳон Беруний, Юсуф Хос Ҳожиб, Лутфий, Абдурахмон Жомий, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур каби юзлаб олиму, уламоларимизни ҳам илм орқали ҳалқимиз ҳамда бутун дунё илм фанига қўшган ҳиссаларини гапириб адоғига етиб бўлмайди.
Буюк ватандошимиз, сўз мулкининг султони Мир Алишер Навоий ҳазратлари “Оламдан ғамсиз ўтай десанг, илм-у ҳунар урган” деганлар.
Ҳурматли Юртбошимиз ҳам барча фуқароларини илм олишга, китоб ўқишга, маърифатли бўлишга даъват қилиб турган бўлсалар, албатта биз китоб ўқишимиз, илмлик, маърифатлик бўлишимиз ҳам фарз, ҳам қарздир.
Абдулқодир Эргашев,
Учқўрғон тумани “Ҳошимхон қори” жоме
масжид имом хатиби
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022