Қоронғи режим
Image
Logo

ИНСОНДАН ЯХШИ НОМ ҚОЛИШИНИ ДИНИМИЗ УЛУҒЛАЙДИ.

ИНСОНДАН  ЯХШИ НОМ   ҚОЛИШИНИ ДИНИМИЗ УЛУҒЛАЙДИ.

Юртимизда бардавом бўлиб турган тинчлик, оиламиздаги тўкин-сочинлик Аллоҳ таолонинг бизга берган чексиз неъматидир.

Ислом динида камолга етган ҳар бир инсон ёрдамга муҳтож қатламга яхшилик қилиш ҳаракатида бўлади.

Ўзидан яхши ном яхши одат қолишини Ҳақ таоло ва барча инсонлар яхши кўради.

“Сунани Доримий” асарида келган ҳадисга кўра,

Икки тоифа ҳақида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким (ўзидан) бирор яхши одат қолдирса, ундан кейин унга амал қилинса, унга амал қилган кишининг савобидан бирор нарса камайтирилмаган ҳолда унга ҳам шунча савоб ёзилади. Ким бирор ёмон одат қолдирса, уни қилган кишининг гуноҳидан бирор нарса камайтирилмаган ҳолда унга ҳам шунча гуноҳ ёзилади”, дедилар.

Шундай экан яхши одат ва яхши ном деганда нималар тушунилади? Яхши одат – бирор муҳтожга ёрдам бериш, етимлар ҳолидан хабар олиш, ёши улуғ нуроний инсонларга кўмаклашиш ва ҳоказо. Яхшиликни оила мисолида олиб қарайдиган бўлсак, ота ўз фарзанди билан бемор қўшнисидан хабар олиши ҳам бир яхши одат ва эзгуликдир. Ҳовлига бир мевали дарахтни фарзанди билан бирга ўтқазса ёки беҳуда оқаётган сувнинг жўмрагини ёпишни ўргатса, бу ҳам яхшилик ва хайрли одатдир. Зеро, бировга зарра миқдорида қилинган яхшиликни ҳам Ҳақ таоло – бесамар кетказмайди. Балки унинг ўзига яраша ажр-мукофотини беради. Бу ҳақда Қуръони карим оятида шундай дейилган:

“Ва эзгу иш қилингиз, шояд нажот топсангиз". Ушбу оятда эзгу иш дейилмоқда. Шундай экан ҳар биримиз ўзимизда бу каби олийжаноб хислатларни мужассам этишимиз зарур бўлади.

Биз  бирор кишига моддий томондан яхшилик қилишга қурбимиз  етмаса, чиройли сўзимиз, табассум билан ҳам яхшилик  кўрсатиши мумкин.Бу ҳақида  Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Табассум билан айтилган чиройли сўз ҳам садақадир”, деганлар. Қаранки  биргина табассум ҳам инсоннинг савоб олишига сабаб бўлар экан.

Шунингдек, бирор бир яхшилик қилиш имконини топа олмаган инсон бошқаларни хайрли ишга чақирса, унга ҳам шунча яхшилик савоби камаймасдан ёзилади.

Бир сўз билан айтганда  инсоннинг ҳар бир яхши одати аслида фақат ўзи учундир. Шундай экан барчамиз шу дунёда ўзимиздан яхши ном қолдиришга ҳамда келажак авлод қолаверса шу юрт учун муносиб фидойи инсон бўлишимизни яратган насиб айласин.

Кенжабек Солиев,

Чуст туман "Ғойиб Эронлар" жоме

масжиди имом хатиби  

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг