Қоронғи режим
Image
Logo

ИНТЕРНЕТ ЗАМОНИДА ФАРЗАНДЛАРИМИЗ ВА БАРЧАМИЗГА ТАВСИЯЛАР!!!

ИНТЕРНЕТ ЗАМОНИДА ФАРЗАНДЛАРИМИЗ ВА БАРЧАМИЗГА ТАВСИЯЛАР!!!

(ЖУДА ЗАРУР! Фарзандларингиз ва яқинларингизга албатта ўқиб беринг, улашинг!!!)

Фарзандим!
Диндошим!
Юртдошим! Google, Facebook, Twitter, WhatsApp, Telegram ва барча ижтимоий тармоқлар бамисоли тубсиз денгиздир. Унда қанчадан қанча кишиларни ахлоқлари, ақллари чўккан.
Уларнинг ичида йигитлар ҳам, қариялар ва ҳамда бошқалар ҳам бор…
Тўлқинлари иффатли қизларнинг ҳаёсини ютиб юборган…
У жуда кўп халойиқни ҳалок қилган.
Унга шўнғиб кетишдан огоҳ бўлинг!

Интернетда гўёки асалари каби бўл, аввало ўзингга, кейин ўзгаларга фойда келтиришингиз учун саҳифаларни энг покизасини зиёрат қилинг!!!

Фарзандим! Диндошим! Юртдошим! Пашша каби гулга ҳам, гўнгга ҳам қўниб, ўзингиз билмаган ҳолда касалликларни тошиманг…

Фарзандим! Диндошим! Юртдошим! Интернет катта бозорга ўхшайди. У ерда ҳеч ким молини текинга тарқатмайди. Ҳамма муқобилига бирор нарса хоҳлайди.
Кимдир молини муқобилига одоб-ахлоқни олмоқчи бўлади…
Кимдир шубҳали фикрларини тарқатмоқчи бўлади…
Яна кимдир шуҳрат қозонгиси келади…
Яна кимдир жамиятни ислоҳ қилмоқчи бўлади…
Молни яхшилаб текширмагунингизча сотиб олманг!!!

Фарзандим! Диндошим! Юртдошим! Миш-мишларни ва бўлмағур латифаларни тарқатишдан, ҳаром нарсаларни кўчириб ёйишдан ҳазир бўлинг!!!
Билингки, сиз бу яхши ва ёмон нарсалар билан тижорат қилмоқдасиз. Молингизни (товарингизни) бировга таклиф қилишингиздан олдин покизасини танлаб олинг, чунки мижоз сиздан маслахат сўраб ўтирмайди, сотиб олаверади.

Фарзандим! Диндошим! Юртдошим! Бирор нарса остига фикр ёзиб қолдирмоқчи бўлсангиз, яхшилаб ўйлаб, бу гапларинг Аллоҳни рози қиладими йўқми?!

Фарзандим! Диндошим! Юртдошим! Кўзингиз билан кўрмаган инсон билан дўст тутинманг!!!
Одамларга ёзган нарсалари орқали ҳукм чиқарманг, чунки уларнинг исмлари ясама, суратлари сохта, ахлоқлари безалган, сўзлари ёқимли, юзларида ниқоб, ростларида эса ёлғон бўлиши мумкин…

Қанчадан қанча олимликни даъво қилганлар қипқизил, ғирт жоҳил… гўзаллар бадбашара, хунук… сахийлар зиқна, бахил… жасурлар қўрқоқ, сотқин…
Аллоҳ раҳматига олганигина мустасно. Сиз ҳам Аллоҳ раҳматига олаганлар сафида бўлинг!!!

Фарзандим! Диндошим! Юртдошим! Ўзларига сохта исм қўйиб оладиганлардан эҳтиёт бўлинг!!! Чунки улар ўзларига ишонмайдилар. Агар ишонганларила эди ўз исмлари билан чиқар эдилар. Ўзига ишонмаганга сиз ҳам ишонманг!!!
Ўзингиз ҳам бировни исмини қўйиб олманг, чунки Аллоҳ сирни ҳам, унданда махфийроғини ҳам билиб турадиган Зотдир.

Фарзандим! Диндошим! Юртдошим! Сизга озор берганга озор берманг! Сиз ўзингизни, у ўзини ахлоқини намойиш қилади. Сиз бу ишингиз билан ўз ахлоқингни кўрсатинг, унинг ахлоқини эмас, қозон ичидаги нарсаси билан тошади.

Фарзандим! Диндошим! Юртдошим! Ёзаётган нарсангизни саралаб олинг… Сиз ёзасиз, аммо фаришталар ҳам ёзишаётганини унитманг!!!
Аллоҳ барчани кузатиб ҳисоб-китоб қилиб туради.

Фарзандим! Диндошим! Юртдошим! Даҳшатли интернет денгизида сиз учун энг қўрқадиган нарсам ҳаром, фисқу- фужур, беҳаё нарсаларни томоша қилинишидир. Агар ушбу ҳаром нарсалардан четлаб ўта олсангиз интернетдан ўзингизнинг манфаатингиз учун фойдаланинг, жамиятингиз билан мулоқот қилинг, динингизни ёйишга ҳаракат қилинг. Агар ҳаром нарсалар гирдобида қолганингизни кўрсангиз, интернет дунёсидан йиртқич ҳайвондан қочганингиздек қочинг, агарда шундай иш тутмасангиз қиёматда дўзах борадиган жойингиз, ҳақ-ҳуқуқини топтаган инсонларингиз хасмингизга айланишади!

Фарзандим! Диндошим! Юртдошим! ШАЙТОННИНГ ҚАРМОҒИГА ғафлатда қолган, шаҳватга берилганлар илинади. Бу иккиси интернетнинг устунларидан ҳисобланади.

Интернет ғафлатингиз учун эмас, хизматинг учун яралган. Сиз уни икки дунё манфаатингиз учун ишлатинг, сизни ишлатишига йўл қўйиб қўйманг… У билан келажагингизни қуринг, сизни бузиб ер билан яксон қилишига йўл қўйманг!!! Охиратда сизни фойдангизга ҳужжат бўладиган қилинг, зиёнингизга ҳужжат қилманг!!!

Аллоҳ барчамизни тўғри йўлидан адаштирмасин. Омин!

Комилжон Отамирзаев,
Уйчи тумани «Даҳяк-ота» жоме
масжиди имом хатиби

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг