Қоронғи режим
Image
Logo

Интернетдаги таҳдидлардан ҳушёр бўлинг!

Интернетдаги таҳдидлардан ҳушёр бўлинг!

 Кейинги йилларда ёшларимизни тўғри йўлдан чалғишига сабаб бўлган омиллардан бири ижтимоий тармоқлар бўлиб келмоқда ва Интирнетга булган ехтиёж кун сайин ортиб бормокда. 

Ижтимоий тармоқларда ғаразли мақсадлар билан фаолият олиб борадиган сайт, канал ва шахслар жуда кўп. Улар жамиятимиз ва ёшларимиз тарбиясига катта таҳдид бўлиб, фирқаланиш, динда ғулу кетиш ва мазҳабсизлик уруғларини сочмоқдалар.  Интернетни чеклаш, ёпиб қўйиш ёки таъқиқлаш билан муаммо ҳал бўлмайди. Ёшларга миллий ва диний ўгитлар асосида гўзал тарбия бериш орқалигина муаммога ечим топиш мумкин. 

Ғаразли мақсадини амалга оширишда ҳеч нарсадан тап тортмайдиган “шахслар”нинг қилмишларига, ҳатто уларни Аллоҳнинг каломи ва Пайғамбаримиз с.а.в.нинг ҳадиси шарифларини ҳам ўзини эгри йўлларига мослаб талқин қилишдек қабиҳ ишларига алданиб қолмаслик зарур. Бунда Пайғамбар (алайҳиссалом)нинг: “Ким менинг номимдан қасддан ёлғон гапирса, ўзига дўзахдан жой ҳозирлаб олаверсин” (Имом Бухорий ва Муслим ривояти). Яъни нопок кимсалар мунофиқнинг ишини қилади ва ўзларни тақводор кўрсатиб, пуч даъвосини “Аллоҳ шоҳид”, деб исботлашга уринади.                    

Ҳолбуки, улар ашаддий хусуматчилар бўлиб, ноҳақлик билан ботил нарсаларни эгаллашга уринишади.

Ёшларда турли ҳил хабарларни таҳлил қила билиш, моҳиятига етиш малакасини ҳосил қилиш. Зеро ҳар қандай хабар ҳам тўғри ва холис бўлавермайди. Ҳар бир маълумотни текшириш тўғрисида Аллоҳ таоло: “Эй мўминлар! Агар сизларга бирор фосиқ кимса хабар келтирса, сизлар (ҳақиқий аҳволни) билмаган ҳолингизда бирор қавмга азият етказиб қўйиб, (кейин) қилган ишларингизга пушаймон бўлмаслигингиз учун (у хабарни) аниқлаб текшириб кўрингиз!” дейди (Ҳужурот сураси 6-ояти).

Қодирхон Азизов ,
Косонсой тумани тумани
бош имом-хатиби

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг