ИСЛОМ ДИНИДА ЁШЛАР ТАРБИЯСИГА ЭЪТИБОР.

Муқаддас динимиз ёшлар тарбиясига алоҳида эътибор беради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хадисларидан бирида: “Ҳар бир туғилган гўдак Ислом фитратида (яъни соф табиатда) туғилади. Ота-онаси уни ё яҳудий ёки насроний ёки мажусий қилади”, — деб марҳамат қилганлар.
Ҳар бир ота-она ўз фарзандларининг келажакда бахт-саодатли бўлишини ният қилади. Динимиз ахкомларида ёшларни асосан ростгўйлик, омонатдорлик, ўзгаларга меҳр-оқибатли бўлишлик ўзгалар хаққига хиёнат қилмаслик каби фазилатлар соҳиби қилиб вояга етказишга катта аҳамият қаратилади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хадисларидан бирида: “Ота ўз боласига чиройли одобдан кўра яхшироқ нарса бера олмайди” (Термизий ривояти) деб айтилган.
Аллоҳ таоло ўзининг каломида: “Эй иймон келтирганлар! Ўзингизни ва аҳли аёлингизни ёқилғиси одамлару тошдан бўлган оловдан сақланг”, (Таҳрим сураси 6-оят) деб марҳамат қилади.
Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу ушбу оят нозил бўлгандан сўнг суюкли Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламдан: “Эй Расулуллоҳ, ўз нафсимизни-ку сақлаймиз аҳлимизни қандай сақлаймиз?”, деб сўраган эканлар. Шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳ сизларни нимадан қайтарган бўлса, уларни ҳам қайтарасизлар. Аллоҳ сизларни нимага буюрса, уларни ҳам буюрасизлар. Ана ўша уларни ўтдан сақлаш бўлади”, деб жавоб берганлар.
Дарҳақиқат Аллоҳнинг буйруқларини билмаслик ва қайтариқларидан қайтмаслик илмсизликдир. Илм нодонлик ва жохилликни кетказгувчи олий неъматдир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Биронтангиз ўз фарзандларингизни тартиб-интизомга ўргатса, бу ҳар куни садақа бергандан яхшироқдир”, дея марҳамат қилганлар.
Фарзандларга илм одоб ва ахлоқ ўргатиш оила мустаҳкамлигига асос бўлади. Ислом шу маънода ота-оналарни ўз фарзандларига соғлом тарбия беришга рағбатлантиради. Ҳадиси шарифда “Фарзандларингизни ҳурмат қилинг ва уларни яхши хулқ билан хулқлантиринг” деб таъкидланган.
Ота-боболармиз азалдан ўғил қизларнинг гўзал хулқли, одобли бўлишига катта аҳамият берганлар. Бинобарин, ислом динида ҳам чиройли хулқ имон қаторига қўйилади.
Ёшлар тарбиясига эътибор, ўзимизнинг келажагимизга бўлган эътибор эканлигини ҳеч қачон ёдимиздан чиқармаслигимиз ва бу йўлда барчамиз бирдай харакат қилмоғимиз лозим.
Камолиддин Хамроқулов,
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг
Норин туманидаги вакили
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022