ИСЛОМДА ЁШЛАР ЎРНИ

Инсон ёшлигидан имон-эътиқодли ҳамда тақволи бўлса, унинг бу дунёсини ҳам, охиратини ҳам Аллоҳ таоло баракотли қилиб қўяди. Аллоҳ таоло ўзининг муборак Каломида шундай марҳамат қилган:
وَمَنْ يَتَّقِ اللَّهَ يَجْعَلْ لَهُ مَخْرَجًا * وَيَرْزُقْهُ مِنْ حَيْثُ لَا يَحْتَسِبُ (سورة الطلاق/2-3)
яъни: “Кимки Аллоҳга тақво қилса, У унга (ташвишлардан) чиқиш йўлини (пайдо) қилур. Яна, уни ўзи ўйламаган жойдан ризқлантирур” (Талоқ сураси 2-3 оятлар). Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам етти тоифа киши Аршнинг соясида бўлишини айтиб, шулар жумласида:
وَشَابٌّ نَشَأَ فِى عِبَادَةِ اللَّهِ عَزَّ وَجَلَّ ﴾ (رَوَاهُ الإمام الْبُخَارِىُّ)﴿
яъни: “Аллоҳнинг тоати-ибодатида улғайган йигит (Аршнинг соясидан бошқа ҳеч қандай соя бўлмайдиган кунда соялантирилади),” – дея марҳамат қилганлар (Имом Бухорий ривоятлари). . Шунинг учун фарзандларимизни ёмон хулқ, бузуқ ғоялардан фикрини тоза, мусаффо қилмоғимиз даркор. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси шарифлардан бирида:
مَا نَحَلَ وَالِدٌ وَلَدًا مِنْ نَحْلٍ أَفْضَلَ مِنْ أَدَبٍ حَسَنٍ﴾ (رواه الإمام الترمذي)﴿
яъни: “Ота фарзандига гўзал одобдан кўра яхшироқ нарса бера олмайди”, деганлар. (Имом Термизий ривоятлари). ёшлик даврини ғанимат билиш нафақат бу дунёда, балки охиратда ҳам инсонни улкан масъулиятдан халос қилади. Бу ҳақда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг ҳадиси шарифларида шундай деганлар: “Банда Қиёмат куни тўрт нарсадан сўралмагунича қадамлари силжимайди: умридан – уни нима билан ўтказгани; ёшлик давридан – уни нима билан машғул қилгани; мол-дунёсидан – уни қай йўсинда топгани ва қайси йўлди сарфлагани; илмидан – унга қандай амал қилгани”. Демак, Қиёмат куни энг биринчи сўралиши керак бўлган тўрт нарсадан иккитаси вақт хусусида экан. Шунинг учун ҳам саҳоба ва тобеинлар вақтларининг қадрига етишган. Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ: “Шундай зотлар бор эдики, улар ўз вақтларига сизлар дирҳам-динорларингизга ҳарис бўлганингиздан ҳам кўра қаттиқроқ ҳарис эдилар”, деганлар. Аллоҳ таоло миллатимиз келажаги бўлган ёшларимизни тўғри йўлдан адаштирмасин. Уларни дини-диёнатда, одоб-ахлоқда, инсофу тавфиқда улғайишларини, илм-маърифатда аждодларига муносиб авлод бўлишларини сураб қоламиз.
Мансурхон Марупов,
Косонсой тумани “Хазрати Умари Одил” жоме
масжиди имом-хатиби
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022