Қоронғи режим
Image
Logo

Исм қўйиш одоблари

Исм қўйиш одоблари

Ҳар бир мусулмон киши туғилган фарзандга исм қўйишга тааллуқли одобларни яхши билиши лозим. Яхши маъноли , исм қўйиш ҳар бир ота-онанинг фарзанди олдидаги муҳим вазифаларидан ҳисобланади. Нотўғри исм қўйилгани сабабли инсон ҳаётида турли ноқулайликларга дуч келиши мумкин. Шунга кўра хар бир исм қўйишга тааллуқли одобларни ўрганишимиз, уларга риоя қилишимиз лозим бўлади. Исм қўйиш одоблари деганда, асосан куйидаги одоблар тушунилади: Биринчи одоб-туғилган гўдакка етти кунлигида исм қўйиш. Чақалоқ дунёга келгач, унга еттинчи куни исм қўйишни Расулулло соллаллоҳу алайҳи васаллам таълим берганлар:

Самура ибн Жундаб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир гўдак ақийқасига гаровлангандир. Еттинчи куни унинг номидан (жонлиқ) сўйилади, сочи олинади ва исм қўйилади», дедилар» (Абу Довуд ривоят қилган). Яъни кимки бирор неъматга эришса, ўша неъматнинг шукрини адо этиш билан ундан тўлиқ баҳраманд бўлган бўлади. Шу маънода фарзанд  неъматидан баҳраманд бўлган инсон туғилган гўдакнинг саломат улғайиши учун шукрона сифатида унга ақийқа қилади, сочини олиб исм қўяди. Исм қўйиш ҳақида баъзи уламолар: «Еттинчи кундан олдин исм қўйишнинг зарари йўқ аммо етинчи кундан ўтказиб юбормаслик керак», деганлар. Қолаверса, мазкур етти кун ота-онанинг фарзандга чиройли исм танлашлари учун фурсат ҳам бўлади. Исм қўйишга онадан кўра ота ҳақлироқ ҳисобланади. Шуни ота-она фарзандларига қайси исмни қўйишда ихтилоф қилиб қолсалар исм қўйиш ҳаққи отага берилади. Чунки бола насабда отасига тобе бўлади. Исм қўйиш эса насабни аниқлаштиришга хизмат қилади. Иккинчи одоб – чиройли исм қўйилиши Фарзанднинг  отасидаги ҳаққи ҳисобланади. Ота фарзандига келажакда у уялмайдиган исм қўйиши унга қилган яхшилиги бўлади. Фарзандига қандай исмларни қўйиш афзал эканини. Расуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам баён қилиб берганлар: Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Исмларингизнинг Аллоҳга энг севимлироғи Абдуллоҳ ва Абдурраҳмондир», дедилар» (Муслим ривоят қилган).

Яъни Аллоҳ ва Ар-Роҳман исмлари «Асмоул ҳусно» (Аллоҳ таолонинг гўзал исмлари)нинг қолган барчасининг маъноларини ўз ичига қамраб олади. Шунинг учун қуллик маъносини ифодаловчи исмлар (Абдуллоҳ – Аллоҳнинг қули, Абдурраҳмон - Раҳмоннинг қули) энг севимли исмлар ҳисобланади. Булардан кейин эса Муҳаммад ва Аҳмад исмлари энг севимли исмлар саналади.

 

Олимхон Исақов

Уйчи туман бош Имом хатиби

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг