
ИСТИҒФОР ВА ТАВБАНИНГ ФАЗИЛАТИ
Инсон гоҳо билиб-билмай хатолар қилиб қўяди. Ўзининг хатосини тан олган киши қайтиб бу ишни қилмасликка ҳаракат қилади. Чунки инсон ўзи қилган ишларни тафаккур қилиши лозим. У хато қилганда тавба қилиш имконияти борлигини англайди. Аллоҳ таоло унга имконият беради. Чунки У ўта меҳрибон ва шафқатли Зотдир.
Аллоҳ таоло бундай марҳамат килади: “Эй имон келтирганлар! Аллоҳга чин тавба қилинглар, шояд Роббингиз сизларнинг гуноҳларингизни ўчириб, остидан анхорлар оқиб турадиган (жаннатдаги) боғларга киритса!” (Таҳрим, 8).
Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан Ибн Можа ривоят қилган ҳадисда: “Гуноҳларидан холис тавба қилган киши хеч биp гуноҳ қилмаган киши кабидир”, деганлар.
Уламолар оят ва хадисларда зикр этилган тавбадан мурод шудир, дейишган. Гуноҳлар қотирган қалбни тавбагина юмшатади. Тавба қалб шифоси, унга роҳат бағишловчи ўлкан неъматдир. Мўмин киши гуноҳларини кичик санамай, дарров тавбага шошилиши, гуноҳларидан фориғ булишни, Парвардигори ваъда қилган жаннат мукофотини қўлга киритишни ўйлаши лозим.
Аллoҳ таоло айтади: “Албатта, Аллоҳ чин тавба қилувчиларни ва обдон покланиб юрувчиларни севади” (Бақара, 222).
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳам тавбанинг зарурлиги ва аҳамияти ҳақида кўплаб ҳадиси шарифлар ривоят қилинган:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Гуноҳларга пушаймон бўлиш тавбадир”, деганлар (Абу Довуд ривояти);
Бошқа бир ҳадиси муборакда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ҳap бир Одам боласи гуноҳ қилувчидир, гунох қилувчиларнинг яхшиси тавба қилувчиларидир”, деганлар (Имом Доримий ривояти);
Модомики, гуноҳ Аллоҳ билан банда орасида бўлар экан, бошқа бирон кишининг ҳақи аралашмаган бўлса, албатта, Парвардигор уни кечиради. Фақат учта шарт бажарилса:
Гуноҳдан буткул узоқлашиш.
Астойдил тавба қилиш.
Гуноҳга қайтмасликка аҳд қилиш.
Агар учликдан биронтаси бажарилмаса, тавба қабул бўлмайди.
Агар бошқа бирор кишининг ҳақи аралашган бўлса, юқоридаги учта шарт ва ўша кишини рози қилиш билан тавба қабул қилинади.
Инсон билиб-билмай қилган гуноҳларига сидқидилдан пушаймон бўлса, тавба қилиб истиғфорлар айтса, Ҳақ таолонинг йулига қайтса, инша Аллоҳ, гуноҳлари мағфират этилади, ёмонликлари яхшиликка алмаштирилади.
Шунинг учун у ҳамиша Яратганнинг раҳмат-мағфиратидан умидвор бўлиши, яхши амаллари ва афсус-надоматлари билан Унга астойдил тавба қилиши лозим. Шунда унинг тоғдек гуноҳлари бўлса ҳам кечирилади.
Каримжон Мирзаев,
Косонсой туман “Шайх Зуннуни мисрий” жоме
масжиди имом хатиби
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022