Қоронғи режим
Image
Logo
КАСБИНГИЗ-ФАЗЛИНГИЗДИР

КАСБИНГИЗ-ФАЗЛИНГИЗДИР

Бир ҳадиси қудсийда Аллоҳ таоло “Эй бандам! Қўлингни қимирлат (яъни касб қил), сенга ризқни ман адо этаман” дейди. Бу хадиси шарифлар касб-ҳунар инсоннинг ҳаёти, фаровон турмуш кечириши учун ризқ топишнинг энг яхши воситаси, асоси эканини  ифода этмоқда.

Қуръони каримда инсонларга ризқни Аллоҳ таоло бир сабаб билан бериши ибратли тарихий ҳикоя воситасида баён қилинган. Унда Исонинг (алайҳиссалом) оналари Биби Марямнинг овқат, либос ва бошқа эҳтиёжларига Закариё (алайҳиссалом) кафил килинган эди. Закариё (алайҳиссалом) қачон Марям ҳузурларига кирсалар, олдиларида турли ноз-неъматларни кўрардилар. Ажабланиб: "Булар қаердан келди?" деб сўраганларида Марям онамиз: "Аллоҳнинг ҳузуридан", дея жавоб қилардилар. Шу тарзда Марям онамиз Аллоҳнинг ҳузуридан етган ризқ билан ўсиб, вояга етдилар. Бу нарса Аллоҳ таолонинг катта марҳамати эди. Аммо ўрни билан Аллоҳ таоло Марям онамизга: "Хурмо шохини силкитгин, то у сенга янги хурмо меваларини тўксин", деди. Доимо тайёр ноз-неъматларни ҳузуридан тушириб турувчи Аллоҳ таоло бу гал "Хурмо шохини силкитгин", деб амр қилишида катта ибрат бор. Яъни, ҳар бир жонзот ризқини бир сабаб билан топишига ёхуд инсон умрини касб-ҳунар билан ўтказиши лозимлигига ишора этиляпти...

Пайғамбармиз (алайҳиссалом) Қуръон оятларига суянган ҳолда ўтган пайғамбарлар, ҳаким зотларнинг касб-камолотларини баён қилувчи тарихий воқеалар ҳақида хабар бериб, умматни касб-ҳунарга тарғиб этардилар.

Абу Ҳурайрадан (розийаллоҳу анҳу) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): "Довуд (алайҳиссалом) қўллари ила меҳнат қилиб, ўз касблари орқали тирикчилик қилар эдилар", дедилар (Имом Бухорий ривояти).

Бу ривоятдан кишилик жамиятининг тарихий тараққиёти давомида фаолият турлари ривожланиб келганини, жамият ўтмиш тарихдан сабоқ чиқариб яшаши мақсадга мувофиқ эканини англаймиз.

 

Баҳодир Шарипов,
ЎМИ Чуст тумани бош имом хатиби

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг