Қоронғи режим
Image
Logo

Касб фазилати

Касб фазилати

Аллоҳ таоло мўминларга ҳалол касбдан ўзларига нафақа қилишга буюриб, қуйидагича марҳамат қилади:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا أَنْفِقُوا مِنْ طَيِّبَاتِ مَا كَسَبْتُمْ وَمِمَّا أَخْرَجْنَا لَكُمْ مِنَ الْأَرْض
«Эй иймон келтирганлар, ўзингиз касб этган ва Биз сизлар учун ердан чиқарган нарсаларнинг яхшиларидан эҳсон қилингиз...» (Бақара сураси 268-оят).
Ҳадиси қуддусийда يا عبدي يدَكَ أنزل عليك الرزق«(Аллоҳ таоло) Эй бандам, қўлингни қимирлатгил, сенга ризқ нозил қилурман», деб марҳамат қилинган.Саҳобаи киромлар ҳам маълум бир касбларга машғул бўлганлар. Жумладан, Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу таоло анҳу баззоз (газмол сотувчи) эдилар. Умар розяллоҳу таоло анҳу терини ошлар эдилар. Усмон розияллоҳу анҳу савдогар эдилар. Али розияллоҳу анҳу котиблик ва мардикорлик қилар эдилар.
Касб қилмоқнинг савоби бениҳоятдир. Зероки, «ал-Муғнийя» китобида айтибдир:
من طلب الدنيا حلالا واستعفافا عن المسألة وسيعا على عياله وتعطُّفا على جاره جاء يوم القيامة ووجهه كالقمر ليلة البدر
“Кимики гадойлик қилмоқдин ва кишидан бир нарса сўрашдан ўзини тортиб ва аҳли аёлига нафақа бериш учун ҳаракат қилиб ва қўшнисига меҳрибонлик қилмоқни ният қилиб, ҳалол дунёни талаб қилса, қиёмат кунида маҳшаргоҳга юзи ўн тўрт кунлик ойдек бўлган ҳолда келгай”.

الكسب سنّة الأولياء وفيه ستر الحال
Касб қилиш валийларнинг суннатларидир.
Касб қилувчи ҳар касб ва ҳунарни ўрганса, Аллоҳ таолонинг фармонини адо қилади ва шариат амрларига эҳтиёт бўлади, токи ул касбдан ҳосил қилган луқмасидан нур ва сафо пайдо бўлади ва қилган ибодатларининг лаззатини топади ва ул қилган касбидан барокат кўради ва ул касбда даст бакор, дил баёр билан машғул бўлади. Касб сабабидан ризқ бергувчи ва тавфиқ берадиган Аллоҳ таолодир.
Аллоҳ таоло барчаларимизни ҳалол касб кор қилиб ҳаёт кечирмоқлигимизни насиб айласин.



Авазбек Тўраев,
Норин тумани "Қурбон ота" жоме
масжиди имом хатиби 

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг